Ўзбекистонда 30 июнь куни 476 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 111 153 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 43 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 101 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 633 киши — Қорақалпоғистонда 3 нафар, Бухорода 9 нафар, Жиззахда 36 нафар, Қашқадарёда 15 нафар, Наманганда 10 нафар, Самарқандда 92 нафар, Сурхондарёда 27 нафар, Фарғонада 22 нафар, Хоразмда 11 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 107 696 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда бир кунда коронавирус оқибатида тўрт кишининг вафот этиш ҳолати сўнгги бор 2021 йилнинг 17 июнида қайд этилган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволаняпти.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 546 та янги ҳолат рўйхатга олиниб, кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи бўлганди. Мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ортиб бормоқда. Шу сабабли Республика бўйлаб 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилади. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади.