Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева 28 июнь куни «Урганч» халқаро аэропортида сайёр йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airports

Фото: Uzbekistan Airports

Унинг буйруғига кўра, Руслан Оғабуллаев «Урганч» аэропорти директори этиб тайинланди. Оғабуллаев 1980 йилда туғилган бўлиб, 2006 йилдан буён ушбу аэропортда фаолият кўрсатиб келади. Тайинловга қадар у директорнинг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Унга қадар аэропортга Худойберган Курязов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

«Ўзбекистон аэропортлари стратегиясида аэропорт бошқарувига ёш кадрларни тайинлаш муҳим. Бугун аэропортда камида 5 йил ишлаган, яхши ихтисослашган таълимга эга, ва энг муҳими, ўзининг натижакорлиги, фаоллиги ҳамда аэропортни яхшилашга бўлган улкан хоҳиши бор, ёш, потенциалли кадрлар аэропортнинг муҳим раҳбарлик лавозимларига тайинланди», — дейди Раъно Жўраева.

Аэропортнинг янги раҳбарияти олдига аэропортнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини тубдан яхшилаш, унинг ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, йўловчилар ва авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича устувор вазифалар қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Раъно Жўраева 2021 йилнинг февралида Uzbekistan Airports компаниясига директор этиб тайинланганди. Бунга қадар у Россиянинг энг йирик авиацион ва космик холдинги раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар