Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ноёб ва люкс автомобиллар савдосига ихтисослашган Luxury Car Consulting автосалони ноодатий эълон билан бўлишди. Унда Peugeot 205 Turbo 16 модели 540 минг доллар қийматида сотувга қўйилгани кўрсатилган. Сотувчининг таъкидлашича, ушбу нусха идеал ҳолатда сақланган, бироқ автомобилни кўришни истаган харидор ростдан ҳам пули борлигини исботлаши, яъни банкдан ҳисобрақами бўйича маълумотнома олиб келиши керак, деб хабар беради Motor.

Фото: Carscoops

Фото: Carscoops

Сотувга қўйилган модель коллексионерлар орасида машҳурликка эга: Peugeot 205 Turbo 16’дан жами 200 нусха чиқарилган. Автомобиль ўзига хос компоновка ва 200 от кучини тақдим этишга қодир 1,8 литрли мотори билан ажралиб туради.

Carscoops нашри ноёб моделнинг бир нечта суратлари билан бўлишган, аммо уларнинг сотувга қўйилган машинага алоқаси йўқ. Журналистлар қизиқиш билдирган харидорлар сифатида сотувчидан сурат сўраган, бироқ у шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ҳисобрақами ҳақидаги маълумотномани сўраган. Таъкидланишича, бу кенг тарқалган схема бўлиб, одатда ноёб гиперкарларни сотишга қўлланилади.

Аввалроқ АҚШда энг кам масофа босган McLaren Ф1 суперкари аукционга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Gooding & Company каталогида пайдо бўлган McLaren Ф1 ҳозирга қадар 390 километр йўл босган ва ҳолати идеалга яқин, ҳатто унинг оригинал шиналари сақланиб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар