Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ТF International’нинг таниқли таҳлилчиси Минг-Чи Куо инвесторлар учун 2022 йилда тақдим этиладиган iPhone линейкасига оид айрим қизиқарли прогнозларни эълон қилди, деб хабар беради IXBT.

iPhone 13 Pro Мах, iPhone 13 Pro, iPhone 13 ва iPhone 13 mini

iPhone 13 Pro Мах, iPhone 13 Pro, iPhone 13 ва iPhone 13 mini
Фото: IXBT

Машҳур таҳлилчининг баёнотига кўра, 2022 йилда iPhone линейкаси iPhone 14, iPhone 14 Мах, iPhone 14 Prо ва iPhone 14 Pro Max номи остидаги тўртта моделдан таркиб топади. Олдинги линейкалардан ўрин олган мини версия бошқа ишлаб чиқарилмайди.

Шунингдек, таъкидланишича, моделларнинг экранлари ўлчами фақат 6,1 дан 6,7 дюймгача бўлади. Бундан ташқари, iPhone 14 Мах модели 900 доллардан арзонроқ нархда сотувга чиқиши тўғрисида маълумотлар бор. Ушбу модель тахминларга кўра, энг оммабоп iPhone’га айланиши керак.

iPhone 14 савдоларининг ошишига қурилмаларнинг сезиларли даражада яхшиланиши, жумладан, дисплей остидан Touch ID дактилоскопик датчиги ва Prо моделларда 48 мегапикселли камералар ўрин олиши кутилмоқда.

Аввалроқ iPhone 13 линейкасидаги барча смартфонларнинг нархи ва хотира ҳажми маълум бўлган, Apple талаб камлиги боис iPhone 12 миниъни ишлаб чиқаришни тўхтатиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)