Gross Insurance суғурта компанияси шу йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида юз берган йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида жабрланган фуқарога 133 000 000 сўм миқдорида суғурта пулини тўлаб берди. Автомобиль ҳаракатланиб кетаётган вақтда мотор бўлмасида электр тармоқларининг носозлиги туфайли ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни ўчиришга қанчалик ҳаракат қилинмасин, автоулов тўлиқ ёниб кетган.
Суғурта нима учун керак?
Келинг, аввало суғурта турларига тўхталсак. Транспорт воситаларига оид мажбурий ва ихтиёрий суғурта полислари мавжуд.
Мажбурий суғурта полиси – бу транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси бўлиб, ҳар бир шахсий транспорт эгаси унга эга бўлиши шарт. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ёки мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин. У сизнинг айбингиз билан юзага келган ЙТҲ натижасида етказилган зарар ўрнини қоплаш учун мўлжалланган.
Ихтиёрий суғурта полиси – бу ихтиёрий асосда амалга ошириладиган суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат. Суғуртанинг ушбу турида суғурта ҳодисаси юз берганида ва у тегишли тартибда тан олинганидан кейин автомобиль эгасининг молиявий харажатлари қоплаб берилади.
Бундай ҳолатларда автомобиль эгасини нима ҳимоя қилади? Жабрланган фуқарога қайтамиз. У дўстининг маслаҳати билан Gross Insurance суғурта компанияда Avto-Vip ихтиёрий автосуғурта полисини расмийлаштирди. Компания суғурта шартномасига мувофиқ, ЙТҲ, ўғрилик, ёнғин ва бошқа носозликлар юз берганда сизга зарарни тўлаб беради. Қаҳрамонимизнинг автомобили техник носозлик туфайли буткул ёниб кетди, бу эса суғурта ҳодисаси эди.
ЙТҲ пайтида киши ўзини қандай тутиши керак?
Жабрланувчи нима қилди? У биринчи навбатда суғурта компаниясининг 1166 қисқа рақамига қўнғироқ қилди ва воқеа жойига авария комиссарлари хизматини чақирди. Улар ҳодисани қайд этди ҳамда маслаҳат берди. Кейинги куни, эрта тонгда қаҳрамонимиз суғурта компанияси офисига келди, ариза ёзди, унга суғурта полисининг нусхаси ва ихтиёрий автосуғурта шартномасини илова қилди. Бир неча кундан сўнг у Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган ЙТҲ протоколини тақдим этди. Ушбу ҳужжатларга асосан суғурта компанияси ишни ўрганиб чиқиб, зарарни тўлиқ қоплаш ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа жабрланган фуқаро суғурта полисига 2,7 миллион сўм тўлаган ҳолда компаниядан 133 миллион сўм олди.
Инсон автомобиль сотиб олар экан, унинг хавфсизлигидан ҳам хавотирга тушади. Кимдир таваккал қилиб омадга ишонади, кимдир эса ихтиёрий автосуғурта ёрдамида кутилмаган харажатлардан ҳимоя қилинган бўлади.
Нега Gross Insurance?
Gross Insurance — Ўзбекистоннинг инновацион суғурта компанияси бўлиб, ўз мижозларига юқори даражада ва сифатли хизматларни тақдим этади. Компанияда суғурта товонини тезда олишга ёрдам берадиган жараёнлар ишлаб чиқилган. Умуман олганда, турли суғурта дастурлари бўйича суғурта тўловлари бир кунда 100 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Avto-Vip ихтиёрий автосуғурта полисини осон ва тезда, масалан, https://gross.uz/ru/kasko-calc сайтидан ёки Gross Mobile иловаси орқали олиш мумкин. Бунинг учун фақатгина сизнинг ҳужжатларингиз ва хоҳишингиз керак бўлади. Ҳатто уйдан чиқиш ёки ишхонадан рухсат олиш талаб этилмайди.
Жорий йилда компания, шунингдек, E-polis’лар– мажбурий автосуғурта электрон полислари сотувини йўлга қўйди. Эндиликда компания офисига келиш ёки курьерни кутиш шарт эмас. Ушбу полисни ҳам https://gross.uz/ru/e-polis сайти орқали тўловнинг турли шаклини танлаган ҳолда сотиб олиш мумкин. E-polis қоғоз полисига тенглаштирилади ва бир йил давомида амал қилади. Бундай полисни уяли телефонда сақлаш ёки чоп этиш етарли.
Gross Insurance’да мижозлар учун дам олиш кунларисиз, 1166 қисқа рақами орқали тун-у кун ишлайдиган қўллаб-қувватлаш хизмати назарда тутилган. Операторлар суғурта хизматини тақдим этиш билан боғлиқ барча саволларга жавоб қайтаради, суғурта ҳодисаси юз берганда қўллаб-қувватлайди, мақбул суғурта дастурини танлашга, унинг нархларини ҳисоблашга, муддатини узайтиришга ҳамда суғурта даъволарини кўриб чиқиш натижаларини билишга ёрдам беради.
Сайт: gross.uz
Facebook: fb.com/grossuz
Instagram: gross.uzb
Telegram: t.me/grossuzb
Telegram-бот: t.me/grossrobot
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)