24 июнь куни Ўзбекистон ва дунё бўйлаб олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Circa цирк акробатлари Австралиядаги Rainbow Bay Beach номли соҳилда машқ қилмоқда. Гуруҳ 2022 йил Буюк Британияда ўтказиладиган шоуга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Getty Images

Тошкентдаги «Чорсу» бозорининг автобус бекатида газета ўқиб ўтирган отахон.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Бангкокда 1932 йилги Сиам инқилобини хотирлаб, скутерда ҳукуматга қарши намойиш уйиштираётган демократия тарафдорлари.

Фото: AFP

Коста-Риканинг Гуанакасте провинциясидаги Гарза пляжида сёрфинг билан шуғулланаётган йигит.

Фото: EPA

«Чорсу» меҳмонхонасининг томи.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Англиялик сиёсатчи Сэр Кир Стармер Буюк Британиядаги Ипсвич округида жойлашган кутубхонага ташрифи давомида болаларга китоб ўқиб бермоқда.

Фото: PA

Гонконгда раҳбарлари ҳибсга олинган Apple Daily газетасини сотиб олиш учун навбатда турган одамлар. Навбатдаги нашр кутилганидан уч кун олдинроқ тарқатилди.

Фото: EPA

Борис Жонсон Қуролли Кучлар ҳафталигини нишонлаш учун Олдершот гарнизонига ташрифи чоғида ҳарбий машинага минмоқда.

Фото: АFP

Флорида штатида қисман қулаб тушган 12 қаватли бинонинг кўриниши. Воқеа жойида 80 дан ортиқ ёнғин-қутқарув бўлинмалари иштирок этди.

Фото: EPA

Австрияда Брегенз фестивали арафасида Риголетто операсининг машғулотлари ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Анталия шаҳрида коронавирус чекловлари юмшатилгандан сўнг аҳоли кўнгилочар жойларга бориши мумкин бўлди.

Фото: «ТАСС»

Лондондаги Christie’s аукцион уйи ходимлари Кейт Херинг томонидан чизилган «Номсиз» асарини намойишга тайёрламоқда.

Фото: Getty Images

Уйсиз филиппинликлар бошпана сифатида қайта жиҳозланган Маниладаги гимназияда дам олмоқда.

Фото: EPA

Литвада Янов куни миллий байрами олов атрофида нишонланди.

Фото: «ТАСС»

Ҳиндистонда Ват Пурнима байрами нишонланди. Бу маросимда оилали аёллар банан дарахтлари атрофида арқон боғлаб, эрлари учун ибодат қилади.

Фото: EPA

Лос-Анжелесда ҳибсга олинган Бритни Спирснинг суд мажлиси пайтида хонанданинг мухлислари иштирокида намойиш бўлиб ўтди.

Фото: AP Photo

Кейптаун соҳилидаги сёрфингчи.

Фото: EPA

Ғарбий Соҳилнинг Байт шаҳрида Исроил томонидан қурилган уйларга қарши намойишда машина ғилдираги шинасини кўтариб олган фаластинлик намойишчи.

Фото: Reuters

Санкт-Петербургда Халқаро денгиз мудофааси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Цюрихда Стив Маккурининг фотосуратлари кўргазмаси очилди.

Фото: EPA

Венгриянинг Ниредҳаза шаҳридаги ҳайвонот боғида иссиқ туфайли ҳайвонлар мевали муз билан озиқлана бошлади.

Фото: EPA

«Толибон» ҳаракати аъзолари Ҳирот вилоятидаги тинчлик дастурига қўшилиш учун қуролларини Афғонистон ҳукуматига топширди.

Фото: Reuters

Парижда эркаклар мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Сайёҳ Мельбурндаги кўча рассомлари расм чизишига рухсат берилган Ҳосье-Лейн даҳасидан ўтмоқда.

Фото: АFP

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: