Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Пахтакор»нинг асли келиб чиқиши турк бўлган швейцариялик легионери Эрен Дердийок жамоани тарк этди.

Фото: «Пахтакор» ФК

Фото: «Пахтакор» ФК

Бу ҳақда клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров «Дарё»га маълум қилди. Назаровнинг таъкидлашича, футболчининг шартномаси борасида муаммо юзага келган ва шу сабабли жамоани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси экани маълум бўлганди. «Пахтакор» тақдим этган маълумотга кўра унинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил қилади. Бу 16 миллиард 439 миллион сўмга тенгдир.

Футболчи 2020 йилнинг январида «Пахтакор» сафига келиб қўшилган. Унинг келганига роппа-роса 1,5 йил бўлганини инобатга олсак, Эрен «Пахтакор»да шу вақтга қадар 24,66 миллиард сўм даромад олган.

Футболчи «шерлар» сафида шу вақтга қадар барча мусобақалар доирасидаги 46 та ўйинда 18 та гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди.

Дердийокнинг «Пахтакор» билан шартномаси 2021 йил декабрига қадар мўлжалланганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат