Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нилуфар Усмонова онасининг «Бевафо» қўшиғини тожик тилида куйлади.

Гулсанам Мамазоитова Самарқандда ҳамкасби Зоҳиршоҳ Жўраев билан учрашиб қолди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова Олмаотага, Аваз Охун эса Москвага учиб кетди.

Раъно Шодиева ўз саҳифасига турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Ёрқинхўжа Умаров ўзи уйланадиган қизга қандай талаблар қўйиши ҳақида сўзлаб берди.

«Омон-омон» кўрсатувида чиқиш қилган актриса Тамара Ҳазратқулова турли жониворларнинг овозини ўхшата олиш қобилияти билан барчани лол қолдирди.

Турк актёри Эмре Кивилжим ўз саҳифасига Юлдуз Ражабова билан Жалолиддин ва Қутлибека образида тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда катта дабдаба билан ўтказилган тўй видеоси тарқалмоқда. Юлдуз Турдиева ва раққоса Ирода Исмоилованинг «Тавоис» рақс ансамли хизматда бўлган ушбу тўйда келин-куёвнинг устидан кўп миқдорда пул сочилаётганини кўриш мумкин.

Шаҳзод Султонов, Жаҳонгир Хўжаев, Феруза Норматова ва блогер Хонзода биргаликда Бодрумда дам олмоқда.

Фото: Instagram

Актриса Илмира Раҳимжонова «Чархпалак» телесериалининг давомида нима учун суратга тушмаганига изоҳ берди.

Райҳон эса бу сафар ҳордиқ чиқариш учун Чорвоқни танлади.

Фото: Instagram

Хонандалар Дилсўз ва Умидахон қиз фарзандли бўлган Нигорани йўқлаб борди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова Тошкент халқаро аэропортида кўришиб қолди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева ўзини «Жаноб К» деб атовчи сирли ошиғидан навбатдаги ҳадяни қабул қилди.

Мавлуда Асалхўжаева ва Дилноза Кубаева тўйда учрашиб қолди ҳамда маза қилиб биргаликда рақсга тушди.