• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эмланмаган кувайтликлар мамлакатдан чиқарилмайди, Россияда сақич шаклидаги COVID-вакцина ишлаб чиқилмоқда, Индонезияда эмланганларга товуқ берилмоқда. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 177 372 117 кишига етди, шуларнинг 3 840 704 нафари вафот этган. Вирус билан касалланиш ҳолатлари энг кўп АҚШда (33,5 миллион), Ҳиндистонда (29,7 миллион), Бразилияда (17,7 миллион), Францияда (5,8 миллион) ва Туркияда (5,3 миллион) қайд этилган.

    COVID-19 пандемиясига қарши курашаётган шифокорларга бағишланган деворий тасвир. Непал, Катманду, 9 июнь

    COVID-19 пандемиясига қарши курашаётган шифокорларга бағишланган деворий тасвир. Непал, Катманду, 9 июнь
    Фото: Зума

    Коронавирусга қарши тўлиқ эмланмаган Кувайт фуқаролари мамлакатдан чиқарилмайди

    Кувайт ҳукумати 17 июнь куни коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича янги чоралар ҳақида эълон қилди ва тўлиқ вакцинация қилинмаган фуқароларнинг амирликдан чиқишини тақиқлади, шунингдек, мамлакатга кириш бўйича ҳам муайян чекловлар жорий қилинди. Янги қоидалар 1 августдан кучга киради.

    Кувайтни тарк этиш учун фуқаролар мамлакатда маъқулланган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланиши керак бўлади.

    Бундан ташқари, Кувайт фуқаролигига эга бўлмаган аҳолининг мамлакатга кириши учун ҳам тўлиқ вакцинация ва манфий натижали ПЗР-тест талаб қилинади.

    Мавзуга доир: Кувайт коронавирус туфайли вазирлик ва банклар ишини тўхтатди

    Россияда сақич шаклидаги коронавирусга қарши дори ишлаб чиқилмоқда

    Россия Мудофаа вазирлиги Марказий илмий-тадқиқот институти COVID-19’га қарши сақич кўринишидаги дорини ишлаб чиқишни бошлади. Бу коронавирусга қарши чайналадиган таблетка ва пастила шаклидаги мукозал (шиллиқ қаватда иш берадиган) вакцинадир.

    Синовлардан кейин дори коронавирус инфекциясини даволаш ва олдини олиш бўйича турли схемаларга киритилиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир: Москвада «Спутник V» вакцинасининг бурунга томизиладиган шакли ва янги «Спутник Лайт» вакцинаси синовдан ўтказилади

    Индонезияда COVID-19’га қарши эмланганларга товуқ совға қилинмоқда

    Индонезиянинг қишлоқ жойларида маҳаллий аҳолини вакцина олишга жалб қилиш учун эмланганларга жўжалар тарқатилмоқда.

    Ява ороли ғарбидаги Чианжур округида жорий қилинган дастурга мувофиқ, 45 ёшдан ошганларга эмланиб бўлганидан кейин товуқ ҳадя қилинмоқда. Ушбу ташаббусдан сўнг эмланиш истагида бўлганлар сони ўн марта ошиб кетди.

    Таъкидланишича, Индонезия — пандемиядан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири. У ерда 2 миллиондан ортиқ одам касалликка чалиниб, шуларнинг 53 мингдан зиёди вафот этган. Сўнгги ҳафталарда Ява ва Суматра оролларида касалланганлар сонининг кескин ошиши кузатилмоқда.

    Мавзуга доир: Индонезия минглаб давлат хизматчиларини масофадан ишлаш учун Бали оролига юборади

    Лиссабон кириш ва чиқиш учун ёпилади

    Португалия пойтахтида коронавирус инфекциясининг авж олиши қайд этилаётгани сабабли дам олиш кунлари шаҳарга кириш ва ундан чиқиш мумкин бўлмайди. 18 июндан кучга кирувчи тақиқ Лиссабон аэропортидан учадиган рейсларга ва хизмат сафарларига таъсир қилмайди. Аммо шаҳарга кираверишда полиция назорат пунктлари ўрнатилади.

    Экспертлар фикрича, Лиссабон ҳудудида вирус авж олиши Делта штаммининг тарқалиши билан боғлиқ.

    Мавзуга доир: Португалияда икки ойлик қатъий карантиндан кейин мактаб ва музейлар қайта очилди

    Дунё бўйича қўлланилган COVID-вакциналар 2,5 миллиард дозадан ошди

    Дунёнинг барча мамлакатларида 2,5 миллиард дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

    COVID-19’га қарши вакциналар энг кўп Хитойда (945 миллион), АҚШда (312 миллион), Ҳиндистонда (265 миллион), Бразилияда (81 миллион), Буюк Британия (72 миллион), Германия (63 миллион), Франция (45 миллион), Италия (43 миллион), Мексика (38 миллион), Туркия (38 миллион) ва Испанияда (34 миллион) қўлланилган.

    Киритилган дозаларнинг аҳоли сонига нисбати бўйича Бирлашган Араб Амирликлари етакчилик қилмоқда, у ерда ҳар 100 кишига тахминан 142,24 доза вакцина қўлланилган.

    Мавзуга доир: БАА коронавирусга қарши оммавий иммунитетга эришган биринчи мамлакат бўлиши мумкин

    18.06.2021, 16:11   Изоҳ (0)   13330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

    18.06.2021, 11:45

    Озарбайжонда Туркия ҳарбий базаси ташкил қилиниши мумкин

    18.06.2021, 09:42

    АҚШ аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи эмланди, айрим штатларда чекловлар бутунлай олиб ташланди. Мамлакат коронавирусдан кейинги ҳаётга қандай ўтмоқда? (фото)

    18.06.2021, 09:26

    Шри-Ланка соҳиллари яқинида кимёвий моддалар ортилган кема чўкиб кетди. Бу экологик фалокат келтириб чиқариши мумкин

    18.06.2021, 08:08

    Италияда дор йўлининг узилиб, кабина қулагани тасвирланган видео тарқалди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлган

    18.06.2021, 07:17

    Шимолий Корея 2005 йилдан буён биринчи марта бошқа давлатга пул хайрия қилди

    17.06.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.