АҚШнинг энг аҳоли гавжум штати — Калифорния 15 июнь куни коронавирусга оид барча чекловларни расман бекор қилди. Штат биринчи марта 15 ой олдин қатъий карантин остига олинганди. Штат губернатори Гэвин Ньюсом Калифорнияда 40 миллион киши коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозаси билан эмланганини маълум қилди, бу штат аҳолисининг 70 фоизига тенг.

Калифорния штатининг Хантингтон-Бич пляжидаги дам олувчилар.

Фото: Getty Images

Калифорнияда эндиликда ниқоб тақиш мажбурий эмас, кинотеатрлар, барлар, пляжлар, спорт заллари очиқ, таниқли трамвайлар яна Сан-Франциско бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди, бошқа штатлардан келувчи меҳмонларга ҳам «Диснейленд»га киришга рухсат берилди.

2021 йил 14 июнь ҳолатига кўра, АҚШда умумий ҳисобда 174 миллиондан ортиқ одам (мамлакат аҳолисининг 53 фоизи) вакцинанинг битта дозасини олган, 144 миллиондан ортиғи эса (44 фоиз) тўлиқ эмланган. Баъзи штатларда аҳолининг 60 фоизидан кўпроғини эмланган. Калифорниядан кейинги ўринда Нью-Йорк турибди — штатда чекловларнинг аксарияти бекор қилинди. Америкаликлар пандемия билан шу тарзда хайрлашмоқда.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом Универсал киностудиясида сўзга чиқиб, штатдаги барча карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганини эълон қилади: мажбурий ниқоб тақиш, ижтимоий масофалар, муассасаларда одамлар сонига қўйилган чекловлар ва бошқалар. Бундан ташқари, губернатор эмланганларнинг ўн нафари ютиб олган 1,5 миллион долларлик совринни тарқатди.

Фото: Getty Images

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомонинг таъкидлашича, штат аҳолисининг 70 фоизидан кўпроғи камида битта доза вакцина олган, шунинг учун муайян муассасалар: дўконлар, барлар ва ресторанлар, офислар, спорт заллари ва бошқалар учун коронавирус чекловлари қатъий тавсия шаклида қолмоқда. Нью-Йоркдаги Таймс майдони яна сайёҳлар билан гавжум.

Фото: LETA

Сан-Францискода боулинг залига ташриф буюрганлар, шаҳарда энди ёпиқ биноларда ниқоб тақиш мажбурий эмас.

Фото: Getty Images

Венис-Бич пляжидаги баскетболчилар. Лос-Анжелес, Калифорния.

Фото: LETA

Коронавирус чекловлари бекор қилинганидан кейин Лос-Анжелес марказий бозоридаги ресторанга ташриф буюрганлар

Фото: Getty Images

Венис-Бич пляжидаги дам олувчилар, бу ерда энди ниқоб тақиш мажбурий эмас.

Фото: EPA

Нью-Йорк аҳолиси штатда эмланганлар 70 фоизга етганини нишонламоқда. Ниқоб режими бекор қилинди, аммо баъзи Нью-Йорк фуқаролари шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Калифорнияда коронавирус чекловлари бекор қилингани муносабати билан ташкил қилинган кечада одамлар бир-бирининг юзига сув пуркамоқда

Фото: Reuters

Штат аҳолисининг 70 фоизи эмлангани шарафига Нью-Йоркда ўтказилган мушакбозлик

Фото: Getty Images