Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишганди. Лойиҳалар орасида Алишер Навоий номидаги Миллий боғ ҳудудида барпо этиладиган кутубхона ҳам бор.

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Лойиҳага кўра, кутубхона уч қаватдан иборат бўлиб, унга туташ ҳудудда яшил ҳудуд яратилади.

Биринчи қаватда бадиий ва ахборот технологиялари бўйича адабиётлар, иккинчи қаватда тарихий-филологик адабиётлар, диний китоблар, учинчи қаватда гуманитар фанлар бўйича адабиётлар жойлаштирилади.

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

«Ўзбекистон 24» телеканали намойиш этган тақдимотга видеосида, кутубхонанинг биринчи қаватида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилганини кўриш мумкин.

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Кутубхона фонди 1,5 миллиондан зиёд китобни, шу жумладан, электрон нашрлар ва фаннинг турли соҳаларидаги ҳужжатларни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев кутубхонани қуришда «шаҳарсозликнинг илғор тажрибаларини қўллаш, келувчиларга қулай шароитлар яратиш зарурлигини» таъкидлаган.

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Кадр: YouTube / «Ўзбекистон 24»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, кутубхонага «президент» мақоми берилган.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган «Наврўз» тўйхонаси биноси бузилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бузилиш ишларига изоҳ берган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, бино бузилган ҳудудда Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида давлат санъат музейининг намойишлари комплексини қуриш бошланган.

Шунингдек, Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи, Абулқосим Эшон мадрасаси, Миллий боғдаги эски амфитеатр ва аввалроқ «снос» қилинган «Наврўз» тўйхонаси оралиғидаги фаввора бузиб ташланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)