Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Акрам Арипов Муборак туман ҳокими сифатида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бугун, 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган ва лавозимидан олинган Улуғбек Эрназаров ўрнига туман ҳокими этиб Арипов Акрам Оромович тасдиқланган.
Сессияда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров фаолияти қониқарсиз топилиб, ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)