• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги оқова сувларини тозалаш иншоотидан тарқалаётган ёқимсиз ҳидни йўқотиш чораларини ўрганмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Салар» маиший оқова сувларини тозалаш иншоотидан тарқалаётган ёқимсиз ҳидни йўқотиш юзасидан 5 июнь, шанба куни йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Йиғилишда маҳалла фуқаролари, раислари, депутатлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.

    «Ҳар бир фуқаронинг ва маҳалла раисининг фикри эшитилганидан сўнг шаҳар ҳокими томонидан муаммони бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Маҳалла фуқаролари ва ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилиб, маҳалла фуқароларидан муаммонинг ҳал этилиши жараёнлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланган.

    Ўтган ҳафтада пойтахт ҳокимлиги вакиллари Сергели туманидаги «Ўзгариш» ва «Нўғайқўрғон» маҳаллаларига кечки пайт мунтазам ёқимсиз ҳид тарқатаётган, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги «Салар» маиший оқова сувларини тозалаш иншоотини кўздан кечирган эди.

    Мазкур иншоотда Миробод, Сергели, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Янгиҳаёт туманларининг маиший оқова сувлар тармоғи орқали оқиб келаётган оқова сувлар тозаланади. У пойтахтдаги маиший оқова сувларни қайта ишлашга мўлжалланган 3 та иншоотнинг энг каттаси ҳисобланади ва бир кеча-кундузда 900 минг кубгача оқова сувларни тозалайди.

    Иншоотга аҳоли ва корхоналар томонидан кириб келадиган оқова сувлар учун алоҳида қувурлар ётқизилган ва улар воситасида ёқимсиз ҳид айнан қаердан келаётганлигига аниқлик киритиш мумкин.

    «Мутасаддиларнинг сўровига кўра, терини қайта ишлаш ва бошқа корхоналар томонидан оқизилаётган оқова сувларга эътибор қаратилди. Улардан кузатув пайтида оқова сувларни иншоотга йўналтириш сўралди ва вазият кузатувга олинди. Буни қарангки, шу пайтда иншоотга қоп-қора рангли ва ниҳоятда ёқимсиз ҳидли оқова сувлар келиб қўшилди. Бу тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини бевосита назорат қилишни тақозо қилади», — дейилади хабарда.

    Шунингдек, қайд этилишича, чиқинди сувларни тозалаш жиҳозлари қиммат бўлиб, улар хориждан олиб келинади. «Бундай маблағлар барча тадбиркорлик корхоналарида ҳам мавжуд эмас», — деб таъкидланган хабарда.

    «Ҳукуматимизнинг бир қатор қарорларига кўра, тадбиркорлар фаолиятига аралашиш қатъиян ман қилинади. Шу боис корхоналар ҳудудига кириб, чиқиндилар қай тарзда оқова сув тармоқларига оқизилаётгани билан бевосита танишиш мумкин эмас. Шу боис баъзи тадбиркорлар масъулиятни унутиб, ўз билганларича иш тутишмоқда. Оқибатда атроф-муҳитга, аҳолига зарар етказиляпти», — деб таъкидланмоқда хабарда.

    «‘Тошкент шаҳар сув таъминоти’ МЧЖ мутасаддилари вилоят ҳокимликлари ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари билан биргаликда муаммони чуқур ўрганиб, ечимини топиши лозим», — дея якунланган ҳокимлик хабари.

    Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошларида Ўзбекистон Экологик партияси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, сув тозалаш иншооти ва унинг атрофидаги корхоналар томонидан атроф табиий муҳитга етказилаётган зарар атрофлича ўрганиб чиқилиши ҳамда бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлаганди.

    Олий Мажлис Сенати матбуот хизмат чиқинди сувларни ифлослантирадиган бир қатор корхоналарни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Сергелидаги бадбўй ҳид «Салар »сув тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилганда йўқ бўлгани маълум қилинди

    07.06.2021, 15:26   Изоҳ (0)   24353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта бошларидан ҳаво ҳарорати пасаяди

    07.06.2021, 15:04

    Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди

    07.06.2021, 14:56

    Андижонда TikTok учун ИИБ ходимининг хизмат машинасини ҳайдаган «мойкачи» ушланди

    07.06.2021, 14:13

    «30 йиллик тарихимизда ҳар ҳашарда эълон қилинган кўчатлар амалда экилганида эди, Ўзбекистон ўрмонзорга айланиб кетарди» — блогер расмийларни табиат ўзгаришларига

    07.06.2021, 13:26

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 8 июнь куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

    07.06.2021, 13:14

    Сурхондарёда тезликни меъёрдан оширган Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

    07.06.2021, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37

    NYT: Paramount компанияси Трампга 16 млн доллар тўлашга тайёр

    Дунё | 2 июл, 22:20

    Суперлига. “Нефтчи” Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этди

    Спорт | 2 июл, 22:08

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:07

    Австралияда 18 ёшли йигит салто отиши оқибатида вафот этди

    Дунё | 2 июл, 22:05

    Трамп Оқ уйни вокзалга қиёслади

    Дунё | 2 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.