Канаданинг Нью-Брансуик провинциясида номаълум касалликнинг тарқалиши қайд этилди, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.
Невролог Нил Кэшманнинг айтишича, беморларда тезкор прогрессив ақли заифлик ва руҳий касалликлар аниқланди. Беморлар касалликнинг симптомларини худди мия ва умуртқанинг танани бошқариш қобилиятини йўқотганидек намоён бўлишини айтди.
«Одамлар хавотирда. Одамлар касалликнинг экологик ёки ирсий омил билан боғлиқ-боғлиқмаслиги ҳақида савол бемроқда. Сифатсиз гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш ушбу касалликни келтириб чиқарадими? Одамлар саволларига жавоб олишни истайди», — деди касаллик тарқалган шаҳарлардан бирининг мери Айвон Годин.
Ушбу касаллик биринчи марта 2015 йилда қайд этилган эди, шундан буён бу касаллик 48 кишида аниқланган, уларнинг олти нафари вафот этган. Мутахассислар уйқусизлик, ҳаракат функциясининг издан чиқиши, хотиранинг сусайиши, чарчоқ ва галлюцинация касалликнинг асосий симптомлари эканини айтмоқда. Шу билан бирга, шифокорлар касалликка аниқ ташхис қўя олмаяпти, чунки, уларнинг намоён бўлиши бир-бири билан муайян боғлиқликка эга эмас.
Аввалроқ Хитойда дунёда биринчи бўлиб инсонда H10N3 парранда гриппи аниқланди. Касаллик Цзянсу провинциясининг Чжэньцзян шаҳрида яшовчи 41 ёшли эркакда тасдиқланган. 23 апрель куни у иситма ва бошқа номаълум симптомлар билан касалхонага ётқизилган, 28 май куни мутахассислар беморнинг таҳлилларини ўрганиб, у H10N3 парранда гриппи билан касалланган деган хулосага келди. Эркак касалликни айнан қандай юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ (0)