Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга 31 май куни  «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етди. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди. 31 май ҳолатига кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 354 785 кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини ушбу вакцина билан эмлаш апрель ойи охирларидан бошланган эди. Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинаётган «Спутник V»нинг ярмини тадбиркор Алишер Усмонов молиялаштирган. Ушбу вакцинадан жами 1 миллион доза сотиб олиш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати