Ўзбекистонда май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади. Йил бошидан буён нархлар 4,6 фоизга ўсди. Январь, февраль, март ойларида ҳам инфляция 1 фоиздан паст бўлган, апрель ойида эса 1,5 фоизни ташкил этганди.
2017 йилдан буён биринчи бор, статистика ишончли бўлганидан бери тўртинчи марта инфляция 1 фоиздан ошмади. Марказий банк 2021 йилда инфляция 10 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилда нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлишини айтганди.
10 фоиз — 2017 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. 2019 йил якунлари бўйича инфляция 15,2 фоизни, 2018 йилда 14,3 фоизни, 2017 йилда 14,4 фоизни ташкил этган.
Spot’нинг ёзишича, ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистонда инфляция даражаси 3-5 фоизни ташкил этган, бироқ ушбу рақамлар шубҳали.
Изоҳ (0)