Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонада Ўзбекистонда илк марта «Оналарга эҳтиром» фестивали ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Марғилон шаҳридаги «Ижодкорлар боғи»да бўлиб ўтган фестиваль ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 1 минг 600 нафардан зиёд мўътабар онахонлар ҳамда аёллар иштирок этган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, маданият вазири Озодбек Назарбеков, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова қатнашиб, фарғоналик оналарга эҳтиром кўрсатган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, вилоятдаги шаҳар-туманлар вакиллари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, оналарга бўлган ҳурмат-эҳтиромни ифода этган турли кўргазмалар, бадиий чиқишлар ва маданий-маърифий тадбирлар намойиш этилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фестивальда миллий ва замонавий либослар кўргазмаси, «Оналарга бағишланган энг яхши қўшиқ», «Оналарга бағишланган энг яхши видеоролик ва дил изҳорлари» ҳамда «Алла» танловлари, таниқли санъаткорлар ва фольклор жамоалари иштирокида концерт дастурлари ўтказилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фестиваль доирасида «Энг маърифатли фарзанд онаси», «Энг яхши ҳарбийлар сулоласи онаси», «Энг яхши шифокорлар сулоласи онаси», «Энг яхши раҳбар она», «Энг яхши олима она» каби 25 та номинация бўйича ғолиб бўлган оналарга махсус мукофотлар топширилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, бир ой давомида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ўтказилган фестиваль тадбирларида 10 минг нафардан зиёд фарғоналик оналарга эҳтиром кўрсатилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк