Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 147 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланди, деб хабар беради «Polisiya.kz».
Мазкур қоидабузарликни аниқлашда модернизация қилинган «Мираж-Ураган» тизимидан фойдаланилган. Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси ўзининг «ВАЗ-21099» автомашинасида 146 марта тезликни оширган, бир марта қизил чироқда ҳаракатланган.
Жарималарнинг умумий миқдори 3 миллион тенгедан (74 миллион сўм) ошган. Полиция материалларни йиғиб, қарор қабул қилиш учун маъмурий судга юборган.
Қозоғистонда 2021 йил бошидан бери модернизация қилинган «Мираж-Ураган» тизими ёрдамида илгари транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган 46 нафар ҳайдовчи ва 113 та давлат қарздорлари аниқланган. 21 миллион тенгедан кўп жарималар ундирилган.
Аввалроқ Россияда 36 ёшли ўзбекистонлик 2 ой ичида йўл ҳаракати қоидаларини 131 марта бузгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)