Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

СанЖай рафиқаси Алишага севгисини ўзига хос тарзда изҳор этди.

Фото: Instagram

Улуғбек Раҳматуллаев фолловерларига қайси қўшиқни севиб тинглашини ошкор қилди. Бу Арсен Шахунцнинг «Девочка, стоп» қўшиғи бўлиб, хонанда уни Тошкентга келган Арсеннинг ўзи билан биргаликда ижро этди.

Асал Шодиева ўғли Муҳаммад Юсуфнинг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хизматга кетиш олдидан фолловерларига қўшиқ куйлаб, рақсга тушиб берди.

Бобур Йўлдошев режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги лойиҳасида суратга тушаётганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Бухоро шаҳрига гастроль билан борган миллий театр актёрларига Дилноза Кубаева қўшиқ куйлаб берди.

Севара Солиева Туркиянинг Анталя шаҳрида ўтган саёҳати акс этган сурат билан бўлишди.

Фото: Instagram

Шоҳруххон «Айланди бошим» қўшиғи учун челленжни эълон қилди.

Рихситилла Абдуллаев ҳам Бодрум шаҳрида тушган суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Севинч янги «Ваъда берма» деб номланган қўшиғи тақдимотини ўтказди.

Гулчеҳра Эшонқулова амма бўлганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Хонандалар Ойбек ва Нигора ўғиллари Усмоннинг туғилган куни муносабати билан уйларида меҳмондорчилик ташкиллаштирди. Хонандалар шу баҳона илк марта янги уйларини фолловерларига кўрсатди.

Актёр Улуғбек Қодиров спорт билан шуғулланаётгани акс этган видео билан бўлишди.

Феруза Норматова ўзи суратга олаётган «Ким келгинди?» деб номланган кўп қисмли ҳажвий фильмдан видеони саҳифасига жойлаштирди.