Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Наргиза Абдуллаева табассум умрни узайтириши ҳақида ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Алишер Узоқов 25 май — «Сўнгги қўнғироқ» куни муносабати билан битирувчилик пайтидаги сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

«Бахтнинг ҳеч қандай калитлари йўқ, эшик ҳамма вақт очиқ», — демоқда Нилуфар Усмонова.

Фото: Instagram

СанЖай отаси билан тушган суратини саҳифасига жойлаб, ҳаётида унинг ўрни қанчалик муҳим эканлигини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари битирувчиларга аталган ҳазиломуз видеоролик ёрдамида уларни табриклади. Видеода хонандаларнинг махсус дастур орқали ёш болага айланиб қолганини кўриш мумкин.

Шаҳло Аҳмедова янги сурати билан ўзгаришлар даври келаётганига ишора қилди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Севинч Мўминованинг Тожикистонда мухлислари қандай эҳтиром кўрсатгани акс этган видео тарқалмоқда.

Феруза Норматова «Ким келгинди?» номли комедик мелодрама жанридаги сериални суратга олмоқда.

Фото: Instagram

25 май куни Азиза Ёқубованинг турмуш ўртоғи туғилган кунини нишонламоқда. Актриса шу сана муносабати билан турмуш ўртоғини биринчилардан бўлиб, кутилмаган сюрприз билан табриклади.

Дурдона Қурбонова ҳам битирувчилик давридаги расмини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Зиёда олти нафар опа-сингиллари ҳамда ёлғиз укаси билан онасининг туғилган кунига ажойиб сюрприз тайёрлади. Улкан мониторда Зиёданинг ота-онаси суратлари намойиш этилди ҳамда она ҳақида таъсирли шеър ўқилди.

Туғилган кунга Зиёданинг ҳамкасби Малика Равшанова ҳам ташриф буюрди ҳамда оналарнинг мадҳиясига айланган қўшиғини ижро этиб берди.