JR тахаллуси остида ижод қилувчи франциялик кўча рассоми Эйфель минорасини икки қоя четига «кўчирди». Суратга маълум бир ракурсдан қаралса, минора жарлик устига ўрнатилгандек кўриниш олади, деб ёзади Esquire.

Фото: Instagram / @JR

Бу каби эффектга эришиш учун JR минора остига тўсиқлар ўрнатган. Шундан сўнг, у пайдо бўлган девор ҳамда минора олдидаги майдонга қоянинг тасвири туширилган оқ-қора фотообойларни ёпиштириб чиққан.

Фото: Instagram / @JR

Фото: Instagram / @JR

Фото: Instagram /@JR

Эслатиб ўтамиз, март ойида JR Ренессанс даврига оид, ҳозирда санъат галереяси жойлашган Строззи палаззоси деворига 28 метрли инсталляцияни чизганди.