• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан мамлакат раҳбарияти, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов, маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бошқалар ҳамдардлик билдирди. Ҳамдардлик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати
    Мамлакатимиз санъати ва маданияти оғир жудоликка учради. Миллий театр санъатимиз ва маданиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ва бетакрор истеъдод соҳиби, атоқли режиссёр, устоз санъаткор, Ўзбекистон санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 2021 йил 16 май куни 76 ёшида вафот этди.

    ​Баҳодир Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди.

    ​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) артисти лавозимида бошлади. Ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган мазкур ижодий даргоҳда тез орада ўзига хос ёрқин услуби ва ижодий принципларига эга бўлган моҳир режиссёр сифатида шаклланди. Йигирма етти ёшида ушбу нуфузли театрга бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб тайинланди. Ўн уч йил давомида жамоада ишчан ижодий муҳит яратиш, театр рэпертуарини замонавий ҳамда мумтоз миллий ва хорижий асарлар билан бойитиш, иқтидорли истеъдод эгаларини тарбиялашга улкан ҳисса қўшди.

    1984—2004 йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида самарали фаолият кўрсатди.

    ​Санъатни чин дилдан севган, унга садоқат билан хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билган ёрқин истеъдод соҳиби ўзбек режиссёрлик санъатида ўз ижодий мактабини яратди.

    Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган «Абу Райҳон Беруний», «Ибн Сино», «Искандар», «Нодирабегим», «Юлдузли тунлар», «Қора камар», «Фармонбиби аразлади», «Келинлар қўзғолони», «Майсаранинг иши», «Чеча», «Аршин мололон» каби ўнлаб драматик асарлар миллионлаб санъат мухлисларининг қалбидан чуқур жой олиб, театр санъатимизнинг «олтин фонди»дан ўрин эгаллади. Ушбу асарларнинг аксарият кўпчилиги чет элларда ҳам катта муваффақият билан намойиш этилди.

    ​Миллий театр санъатимизни янги ғоя ва талқинлар, бетакрор асарлар билан бойитиш ҳақида тинимсиз изланиб яшаган Баҳодир Йўлдошев майдон томошалари, оммавий маданий тадбирларни саҳналаштириш бўйича нафақат республикамиз, балки хорижий мамлакатларда ҳам эътироф этилган, бадиий тафаккури ниҳоятда кенг, ўз касбининг чинакам устаси ва фидойиси бўлган атоқли ижодкор эди.

    Улкан истеъдод соҳиби Баҳодир Йўлдошевнинг ижодий фаолияти, ташкилотчилик салоҳияти, айниқса, мустақиллик йилларида ёрқин намоён бўлди. Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамлари ҳамда юртимиз ва чет элларда катта шуҳрат қозонган «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалини, мақом ва бахшичилик, миллий ҳунармандчилик санъатларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманларнинг бадиий дастурларини яратиш борасида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилганини халқимиз, маданий жамоатчилигимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

    Бутун онгли ҳаётини миллий санъатимизни равнақ топтиришга бағишлаган улуғ санъаткор 2009 йилда «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали ўнлаб иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, мумтоз миллий адабиётимиз намуналарини саҳналаштириш ва тарғиб этиш йўлида жонбозлик кўрсатди.

    Баҳодир Йўлдошев ўзининг бой билим ва тажрибаси асосида ёшларга саҳна илми, режиссёрлик санъатининг назарий ва амалий масалаларидан сабоқ бериш мақсадида марказий телеканалларимиз орқали ғоят ибратли «Маҳорат дарслари»ни ўтказиб келди.

    Баҳодир Йўлдошевнинг миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У  «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонлари, «Меҳнат шуҳрати» , «Фидокорона хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати», «Буюк хизматлари учун» орденлари  билан мукофотланган эди.

    ​Халқимизнинг буюк санъаткор фарзанди, бетакрор шахс, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Баҳодир Турсунович Йўлдошевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    ​​​Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, О.Назарбеков, С.Саидов

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    17.05.2021, 10:27   Изоҳ (0)   32510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида оламдан ўтди

    16.05.2021, 08:47

    Пикассонинг «Дераза қаршисида ўтирган аёл» картинаси аукционда 103 млн долларга сотилди

    15.05.2021, 17:56

    Таниқли санъаткор Шавкат Мирзаев вафот этди

    11.05.2021, 14:47

    Sotheby’s Бэнксининг картинасини сотувга қўйди. Аукцион уйи биринчи бор картинани криптовалютага сотади

    06.05.2021, 20:34

    «Пешонамга тўппонча тирашган». Ўзбек хонандалари тўйдаги муштумзўрлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    03.05.2021, 19:59

    «Уларни кўриб, оёғимнинг учигача музлаб кетганман» – Насиба Абдуллаева афсонавий санъаткор Ботир Зокиров ҳақида

    27.04.2021, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.