Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-Йоркда британиялик машҳур кўча рассоми Бэнксининг Love is in the Air («Ҳавода уфураётган севги») номли картинаси сотувга қўйилди. Sotheby’s санъат асари учун тўловни криптовалюта кўринишида қабул қилишга тайёр биринчи аукцион уйига айланди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Савдолар 12 май куни бўлиб ўтади. Бэнксининг картинаси ҳозирда 3-5 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Савдолар долларда ўтказилади, аммо ғолиб биринчи бор тўловни криптовалютада — биткоин ёки эфириумда амалга ошириши мумкин.

Sotheby’s харидорга бу каби имкониятни йирик криптобиржалардан бири Coinbase билан амалга оширилган ҳамкорлик доирасида тақдим этмоқда.

Аввалроқ Christie’s аукцион уйи биринчи бор криптовалютада (эфириум) тўловларни қабул қилишга рози бўлган эди — март ойида рассом Beeple’нинг картинаси 69,3 миллион долларга сотилган.

Апрель ойида Sotheby’s криптовалютага рақамли рассом РАКнинг ишлари боғланган NGT-токенлар коллекциясини криптовалютага сотган эди. Икки кунлик савдолар давомида жами 16,8 миллион долларлик токенлар сотилган эди.

Аввалроқ Бэнксининг суперқаҳрамон-ҳамшира ҳақидаги сурати аукционда қарийб 17 миллион фунтга сотилиб, рассомнинг энг қиммат асарига айлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Нега умумий таҳлил учун қон номсиз бармоқдан олинади?
Маҳаллий
Москвада ўзбекистонлик муҳожир полиция ҳужжатларини текширгани сабаб вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
“Ўзгидромет” 31 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди