Тошкент шаҳар Содиқ Азимов кўчаси бўйлаб кетаётган Malibu автомашинасига кучли шамол туфайли дарахт қулаб тушди.

Фото: Telegram / TashkentLand

Қайд этилишича, воқеа гувоҳлари ҳайдовчи қизни машинадан чиқариб олган. Машинага жиддий зарар етган.

Ҳайдовчи жароҳат олгани айтилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этгани ҳамда Тошкентда ёмғирдан сўнг Spark устига чинор дарахти қулагани ҳақида хабар берилганди.