«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасининг 33-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши ўйинда (2:2) гол урди.
Польшалик ҳужумчи бу орқали Бундеслиганинг бир мавсумида урилган голлар сони бўйича Мюнхен клубининг собиқ ҳужумчиси Герд Мюллернинг «абадий» рекордини такрорлади. Польшалик ҳужумчи Германия чемпионатининг 28 учрашувида 40 та гол урди. Мусобақа якунланишига яна бир тур қолгани ҳисобга олинса, Левандовски мазкур рекордни янгилаши ҳам мумкин.
Герд Мюллер 1971/72 йилги мавсумда «Бавария» сафида Германия чемпионатида 40 та гол урганди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Бундеслиганинг 32-тур учрашувида «Боруссия Д» «Лейпциг»ни мағлубиятга учратганидан кейин муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)