«Барселона» раҳбарияти мавсумнинг омадсиз ўтаётгани сабабли таркибда катта ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, ёзда жамоани 14 нафаргача футболчи тарк этиши мумкин. Ушбу футболчилар қаторига дарвозабон Нето, ҳимоячилар Самюэль Умтити ва Хуниор Фирпо, ярим ҳимоячилар Миралем Пьянич, Филиппе Коутиньо ва Матеус Фернандес ҳамда ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт киради.
Ўйинчиларни бошқа жамоаларга трансфер қилиш, ижарага бериш ва ўзаро футболчи алмаштириш битимларида фойдаланиш режалаштирилган.
Бундай тадбирлардан мақсад жамоага келадиган малакали ўйинчиларга жой ажратиш ва ҳозиргиларга тўланаётган маблағни тежаб қолиш эканлиги таъкидланмоқда. Шу сабабли ҳатто шартномаларни бекор қилиш варианти ҳам кўриб чиқилади.
«Барселона»2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «ПСЖ»га мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлади. Ла Лигада эса жамоа мавсум якунланишига 2 тур қолганида «Атлетико» ва «Реал»дан ортда қолмоқда.
Изоҳ (0)