«Манчестер Сити» Премьер Лига 36-тури доирасида 14 май кунги баҳсда «Ньюкасл»ни таслим этди (4:3).
Пеп Гвардиола қўл остидаги жамоа АПЛнинг кетма-кет 12 та сафар ўйинида ғалаба қозонди. Бу Англиянинг юқори тўрт дивизиони тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Аввалроқ «шаҳарликлар» чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйганди. Жамоа 36-турдан кейин 83 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)