• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ойлар султони — Рамазон: Саховат — жаннатга етакловчи фазилат

    «Дарё» интернет-нашри ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Ойлар султони — Рамазон» лойиҳасини тақдим этади.

    Лойиҳа доирасида таниқли уламолар ва диний соҳа ходимлари моҳи Рамазон фазилати тўғрисидаги ояти карималар, ҳадиси шарифлар шарҳи ҳамда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

    Мавзуга доир:

    • Ойлар султони — Рамазон: Ҳайит куни одоблари
    • Ойлар султони — Рамазон: Закотни кечиктириш мумкинми? Тилло тақинчоқлари закот нисобига етган, лекин пули йўқ аёл закотни қандай беради?
    • Ойлар султони — Рамазон: Рўза тутмасликнинг ҳукми қандай?
    Навбатдаги суҳбат Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Ёрқинжон домла Жумабоев билан уюштирилди.

    Ёрқинжон Жумабоев.

    Ёрқинжон Жумабоев.
    Фото: «Muslim.uz»

    Саховат — жаннатга етакловчи фазилат

    Роббимиз бандаларини доимо саховатли бўлишга буюради. Аллоҳ таоло муҳсин бандаларини севишини баён этиб, «Оли Имрон» сурасининг 134-оятида: «Улар (тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар», деб марҳамат қилган бўлса, шу суранинг 92-оятида шундай марҳамат қилади: «Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир».

    Мўмин банда саховат билан ризқим камайиб қолмайди, балки барака киради, деб ишонган ҳолда саховат кўрсатиши шарт. Чунки Аллоҳ таоло ва расули (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ваъдаларига ишонади. Аллоҳ таоло айтади: «Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир» (Саба’ сураси, 39-оят). Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: «Жоним измида бўлган Зотга қасам, садақа билан мол камаймайди», деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

    Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг афзал садақа ҳақида сўрашди. Шунда ул зот: ‘Муҳтожга махфий қилинганидир’, дедилар ва қуйидаги оятни ўқидилар: ‘Садақаларингизни ошкора берсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар камбағалларга пинҳона берсангиз, ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир’» (Бақара сураси, 271-оят) (Имом Аҳмад ривоятлари).

    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадисларида шундай дейилади: «Кимки бир мўминни шу дунёдаги бирор ташвишидан халос этса, Аллоҳ уни охиратдаги ташвишларидан халос этади. Кимки бечораҳол кишига ёрдам берса, Аллоҳ унга икки дунёда ёрдам беради. Кимки бир мўминнинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг икки дунёдаги айбларини беркитади. Банда бировнинг ёрдами учун ҳаракат қилар экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлаверади» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари). Салмон Форсий разияллоҳу анҳунинг айтишларича, «Агар сахий киши вафот этса, ер ҳамда одамларнинг номаи аъмолларини битувчи фаришталар бундай дейди: ‘Эй Раббим, бандангнинг бу дунёда қилган гуноҳларини авф эт!’. Агар вафот этган кимса бахил бўлса, улар: ‘Эй Аллоҳим, бу бандани жаннатдан тўсгил, чунки у бандаларингни Сен унинг қўлига берган мол-дунёлардан тўсган эди’, дейишади».

    Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сахий Аллоҳга яқиндир, одамларга яқиндир, жаннатга яқиндир, дўзахдан узоқдир. Бахил эса Аллоҳдан узоқдир, одамлардан узоқдир, жаннатдан узоқдир, дўзахга яқиндир. Аллоҳ таолога жоҳил сахий обид (ибодатга берилган) бахилдан суюклироқдир» (Имом Термизий ривоятлари). Бадруддин Айний раҳимаҳуллоҳ: «Саховат — муносиб нарсани муносиб бўлганга бериш, ўз молидан ҳеч бир эвазсиз сарфлашдир. Бу чиройли хулқларнинг асосийларидан бири. Бахиллик эса бунинг аксидир».

    Имом Ғаззолий: «Бахиллик дунёга боғланишнинг меваси, сахийлик эса зуҳднинг, яъни дунёга аҳамият бермаслик самарасидир. Мевага айтилган мақтов, шубҳасиз, уни етиштирган дарахтга тааллуқли. Сахийлик — ҳақиқий тавҳид ва чин таваккулга эришиш натижаси. Яъни, Аллоҳ таолонинг садақа билан мол камайиб қолмаслиги, бирга ўн баробар қайтаришига ваъдаси ва бандалар ризқини Ўз зиммасига олгани ҳақидаги кафолатига — самимий ишончдан туғилади. Булар эса, ҳадисда ишора қилинганидек, тавҳид дарахтининг меваларидир. Бахиллик ширкдан туғилади. Бу эса сабабларга боғланиб қолиш ва Аллоҳ таолонинг ваъдасидан шубҳаланиш натижасидир», дейдилар.

    Шу сабабли, ҳадисда таъкидланганидек, Аллоҳ таоло жоҳил сахийни обид бахилдан кўпроқ яхши кўради.

    Бир киши дўстининг ёнига келиб, 400 дирҳам қарз бўлиб қолганини айтиб, ундан ёрдам сўради. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни топиб жўнатдию уйига қайтиб киргач, йиғлаб юборди. Хотини унга: «Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз?», деди. Шунда у киши: «Пул берганимга эмас, унинг ҳолидан хабар олмай, уйимга ёрдам сўраб келишгача мажбур қилганим учун азобланиб йиғлаяпман», деб жавоб берди.

    Сахийлик ва бахилликнинг бир неча даражалари бўлиб, сахийликнинг энг олий даражаси ўзининг мол-дунёга ҳожати бўлса-да, қўлидаги ҳамма нарсани сахийлик билан бошқаларга тарқатиб юборишдир. Бахилликнинг энг юқори поғонаси эса кишининг молга ҳожати бўлатуриб, уни ўзига сарфлашда бахиллик қилишидир.

    Халқимиз орасида шундай мақол бор: «Хасиснинг ёнидан моли чиққунча, танидан жони чиқади». Дарҳақиқат, бахил инсон мол-дунёга шунчалар ҳарислигидан қариндош-уруғлари, ҳатто, ака-укаларини ҳам унутиб қўяди. Бу эса силаи раҳмнинг узилиши ва натижада икки дунё саодатидан бебаҳра қолишга сабаб бўлади.

    12.05.2021, 03:36   Изоҳ (0)   9482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тайёрланган дунёдаги энг катта Қуръон саҳифаси, Исроилга «аталган» ракеталар, 3 ёшли сўфий. 11 май суратлари

    11.05.2021, 23:58

    Тошкентда прописка сабаб ҳомиладор аёлни туғруқхонага қабул қилмаган тиббиёт ходимлари ишдан олинди

    11.05.2021, 23:33

    Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

    11.05.2021, 22:49

    Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунланди. У Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин

    11.05.2021, 22:46

    Ўзбекистонда апрель ойида кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди?

    11.05.2021, 22:22

    «Бу, албатта, камчилик» — Тошкент метрополитени раҳбари бекатлардаги ходимларининг инглиз тилини билмаслиги ва тизим вакилларининг маоши ҳақида

    11.05.2021, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойнинг ядро арсенали кенгаймоқда

    Дунё | 20 август, 20:00

    Yandex Music УЧҚУН лойиҳасининг иккинчи тўлқинини ишга тушириб, Ўзбекистоннинг янги овозларини намоён этмоқда

    Тошкент ш. | 20 август, 19:30

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    Ўзбекистон | 20 август, 19:50

    Саида Мирзиёева: “Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир” 

    Ўзбекистон | 20 август, 19:42

    Ҳанде Эрчел роллари эволюцияси: у қандай қилиб оддий қиздан миллионлаб мухлисларга эга актрисага айланди? 

    Кино | 20 август, 19:30

    Андижонда Damas 6 ёшли болани уриб кетди

    Ўзбекистон | 20 август, 19:20

    Европалик таҳлилчилар Украина ва Россия ўртасидаги бўлажак музокаралар ҳақида қандай фикрда?

    Дунё | 20 август, 19:10

    Аҳоли орасида даромадлари камайишини кутаётганлар кўпайди — Марказий банк

    Ўзбекистон | 20 август, 18:58

    Туркияда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.