СССР ҳарбий салоҳиятига етган жиддий зарар — 16 нафар адмирал ҳалок бўлган ҳодиса қандай юз берганди?
1981 йил февраль ойи бошлари. Бир томонда совет армияси Афғонистонга бостириб кириб, у ерда ўз “байналмилал вазифасини бажармоқда”. Бошқа томонда АҚШ бошчилигидаги коллектив Ғарб ана шу Афғон уруши учун СССРга кескин санкциялар қўллаган, оқибатда мамлакат иқтисодиёти ортга кетмоқда.