Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Акбархўжа Расулов саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Ҳулкар Абдуллаева болалигини ёдга олди ҳамда момақаймоқ пуфлаб, расмга тушди.

Фото: Instagram

Дурдона Қурбонова янги суратларини фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Фаҳрие Эвжен ҳам мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Ортиқ Султонов устози, таниқли қизиқчи Ҳожибой Тожибоев билан сўнгги учрашуви ҳақида сўзлаб берди.

Лола қизи Аиша билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Луиза Расулова шахсий бренди остида соч ва терига фойдали бўлган таблеткаларни сотувга чиқарди.

Гулнора Каримованинг қизи Имона саҳифасига бобоси Ислом Каримов билан тушган суратини жойлади. Суратга Ислом Каримов имзоси туширилган ҳамда «Имона ҳар доим бахтга олиб борувчи тўғри йўлни кўрсатган» дея изоҳ берилган.

Фото: Instagram

6 май куни хонанда Ботир Қодиров туғилган кунини нишонламоқда. Унинг мухлислари севимли хонандасини туғилган куни билан табриклаш учун Қодировнинг уйига ташриф буюрди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги зиёратгоҳда Қуръон тиловат қилаётган Севинч Мўминова акс этган видео тарқалди. Хонанданинг мухлислари ушбу видеога ижобий изоҳларни ёзиб қолдирмоқда.

Зарина Низомиддинова юзидаги чандиқ (шрам) қандай пайдо бўлгани ҳақида сўзлаб берди.