• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Турк актёри Ҳалит Эргенчнинг ҳаёти «Муҳташам юз йил»дан кейин қанчалик ўзгарди?

    «Муҳташам юз йил» сериалида султон Сулаймонни гавдалантирганидан кейин нафақат Туркия, балки бутун дунёда машҳурликка эришган турк актёри Ҳалит Эргенчнинг шахсий ҳаёти ва карьераси билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Денгизчи, хонанда, актёр

    Ҳалит таниқли актёр, хонанда ва композитор Саит Эргенчнинг оиласида дунёга келган. Болалигидан ижодкорона муҳитда катта бўлган актёр мусиқа ва рақсга қизиққан. Истанбул техника университетининг денгиз факультетига ўқишга кирган, аммо мазкур муассасада таҳсил олиш унга қимматга тушишини билгач, ҳужжатларини олиб консерваторияга топширган. Айнан шу ерда у келажакда у ўзини театр ва кинода кўришни исташини тушуниб етган. Ўқиш билан бирга у оператор ва маркетолог сифатида ҳам фаолият олиб борган. Пул топиш мақсадида турли тадбирларда чиқиш қилган. Дипломни қўлга киритган вақтида ҳали режиссёрлар унга қизиқиб улгурмагани сабаб, театрда кичик роллар ижро қилиши ва рекламаларда суратга тушишига тўғри келган. Бора-бора унга омад кулиб боққан ва фильмларда суратга тушиш таклиф қилина бошланган. Унинг ижросидаги «Алия» сериали ва «Отам ва ўғлим» фильми машҳурликка эришган.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Туркия юлдузи

    Актёр танилишга улгурганидан кейин АҚШга жўнаб кетган ва бир ярим йил давомида у ерда яшаб Бродвей театрида рол ўйнаган. Қайтганидан кейин эса режиссёрлар Америкада ҳам тажрибага эга бўлган актёрни ўз фильмларида кўришни истаб таклиф билдира бошлаган. «Биринчи севги», «Ўлимга қадар» ва «Бир минг бир кеча» лойиҳаларида иштирок этган. 2011 йилда эса унга «Муҳташам юз йил» сериалида бош рол ижро қилиш таклиф қилинган. Тарихий фактларга ўзгартиришлар киритилгани сабаб турли танқидлар бўлганига қарамай, лойиҳа Туркиядан ташқарида ҳам машҳурликка эришган.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    «Сериалнинг биринчи мавсум экран юзини кўрганидан кейин бизга осон бўлмаган. ‘Муҳташам юз йил’ жуда ҳам кўп танқид қилинган. Кўпчиликка биз талқин қилган Сулаймон образи ёқмаган. Аммо менинг фикримча, ҳамма яхши сурат чизолган одам Сулаймоннинг суратини ўзича чизса, рассомлар сони қанча кўп бўлса, унинг портретлари ҳам шунча бўларди. Мазкур фикр мени танқидларга эътибор бермаслигимга ёрдам берди. Кейинроқ эса Сулаймоннинг севгига тўла, бағри кенг экани сабаб мени қаҳрамонимни яхши кўра бошладилар», — деган актёр.

    https://www.instagram.com/p/4bVn1GhGbt/

    Ушбу сериалнинг суратга олиш ишлари якунланганидан кейин Ҳалит бироз муддат дам олишни истаб, баъзи режиссёрларнинг таклифини рад қилган. Танаффусдан кейин эса «Ватаним сенсан» сериалида суратга тушган. Маълумотларга қараганда, Эргенч ҳақиқий юлдуз сифатида сериалнинг яратилиш жараённинг барча босқичини назорат қилган ва асосий аёл қаҳрамон ролини рафиқаси гавдалантиришини истаган. Аммо лойиҳа «Муҳташам юз йил»чалик омадли чиқмаган.

    https://www.instagram.com/p/4Ehb6eBGW3/

    Актёр суратга тушиш билан бирга хонандаликни ҳам унутмайди, концерт беради ва турли тадбирларда чиқиш қилади. У қилаётган ишини яхши кўрадиган одамлар борлиги муҳимлиги, ўзи мусиқа билан шуғулланганида ҳузур-ҳаловатни ҳис қилишини таъкидлайди.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Ажрашиш ва янги ҳаёт

    Ҳалит 2007 йилда Гизем Сойсалди билан турмуш қурган, аммо уларнинг турмуши 1 йил, яъни у суратга олиш жараёнида Бергузар билан танишгунига қадар давом этган. «Бир минг бир кеча» сериалида танишган жуфтлик бир-бирига кўнгил қўйган. Шундан кейин актёр Гизем билан ажрашишга қарор қилган. Кўпчилик актёрга лой чаплаган, Бергузар эса гулдек оилани ажрашиб кетишга сабабчи бўлишда айбланган.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    «Орадан шунча вақт ўтишига қарамай, одамлар ҳали ҳам бизнинг турмушимизни муҳокама қилади. Нима учун улар бизни унута олмайди? Бергузарнинг биринчи турмушим бузилишига алоқаси йўқлигини яна бир марта такрорлашга мажбурман. Бергузар мен беҳад яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган рафиқам. Муносабатларимиз бошланганида биз қийинчиликларга тайёр эдик. Рафиқамга нисбатан айбловларингиз ҳеч нимани ўзгартирмайди. Шу боис ҳурмат кўрсатишингиз ва турмуш ўртоғимни ҳақорат қилмаслигингизни талаб қиламан», — деган Эргенч.

    Фото: Turk Cinema

    Фото: Turk Cinema

    Бундан ташқари, «Муҳташам юз йил»нинг суратга олиш вақтида кўпчилик у ва Марям ўртасида ишқий муносабатлар бор деб ҳисоблаган. Актёрлар улар шунчаки ролини профессионал ижро қилаётганини бир неча марта тушунтиришига тўғри келган.

    Бу каби миш-мишлар кўп эканига қарамай, жуфтлик 10 йилдан ортиқ вақт давомида бахтли ҳаёт кечириб келмоқда. Улар илк бор 2010 йилда, 2020 йилда эса иккинчи марта фарзандли бўлган. Икки нафар ўғил — Али ва Хоннинг ота-онаси бўлган юлдузлар нафақат карьера балки, шахсий ҳаёт борасида ҳам муваффақиятга эришиб улгурган.

    Мавзуга доир:

    • Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корел учинчи марта ота-она бўлади
    • Бир неча сериалларда жуфтлик ролини ўйнаган турк актёрлари (фото)
    • Бир неча сериалларда жуфтлик ролини ўйнаган турк актёрлари (фото)

    06.05.2021, 09:35   Изоҳ (0)   35436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Сериалдаги салбий образи учун кўчада тарсаки туширилган актриса, Дилдора Рустамованинг машҳурлик туфайли йўқотганлари, Зарина Ўзбекистонда актёрларга қи...

    05.05.2021, 22:26

    Бир лаҳзада боридан айрилиб, камбағаллик билан юзма-юз келган таниқли шахслар (фото)

    05.05.2021, 17:47

    Бамисоли жонсиз ҳайкал: Гўзаллик уколларидан кейин ҳуснини йўқотган юлдузлар (фото)

    05.05.2021, 16:22

    Шоҳрух Хон, Амир Хон ва бошқа Болливуд юлдузларнинг болалигидаги кам учрайдиган суратлари

    05.05.2021, 15:57

    «Ишдаги ишқ» ва 1 миллион долларлик тўй: 27 йиллик турмушдан сўнг ажрашаётган Билл ва Мелинда Гейтснинг муҳаббат тарихи (фото)

    05.05.2021, 14:20

    Замонавий хонимлар: 50 ёшдан ошса-да мода билан ҳамнафас юлдузлар (фото) 

    05.05.2021, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.