Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Гулистон шаҳрида яшовчи 40 ёшли Б.Н. ва унинг 37 ёшли овсини И.М. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси ва 6 нафар аёл-қизга ҳужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётгани аниқланган.

Мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайнга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин ҳужрада диний сабоқ олиб келган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳужрада таълим берган I.М.нинг мобил телефони мутахассислар томонидан кўздан кечирилган ва унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим бериб, уларни калтаклаган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги