Ўзбекистондаги масжидлар сони 2090 тага етди, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита.
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Чинор» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Шу билан, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 122 тага етди.
Бундан аввал Сурхондарёда «Домулло Маҳмуд» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилгани, Самарқандда янги таъмирланган учта, Сирдарёда эса қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилган битта масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганнинг «Афсоналар водийси» боғидаги янги масжидда илк жума намози ўқилгани, Ургутда Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид ҳамда Тошкентда «Сирож солиҳ» жоме масжиди очилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)