Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов таъсисчилигидаги компанияга алоқадор тергов иши назоратга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хабарда айтилишича, 2020 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан «Megatek-Avto » МЧЖ улушдорлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 2021 йил 20 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1,2-бандларига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 29 апрель куни бекор қилинган.

Дастлабки тергов жараёнида мол-мулкка қўйилган тақиқ ечилганлиги ҳолати юзасидан Тергов департаменти томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.

Ҳақиқатни аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш мақсадида жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олиниб, «Megatek-Avto » МЧЖ ҳамда жиноят ишига алоқадор «Grand Ravon Oil» МЧЖ ва «Vodiy Grand Optima» МЧЖларнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

«Мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратига олинган ва тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади Тергов департаменти хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар