Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Samsung компанияси тўртта ноутбугини тақдим этди: оддий вазифалар учун Galaxy Book, ўйинлар учун Galaxy Book Odyssey, профессионаллар учун Galaxy Book Pro ҳамда буриладиган экранга эга Galaxy Book Pro 360.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Galaxy Book

Оғирлиги 1,59 килограммни ташкил этадиган базавий моделга пикселлари сони 1980х1080 бўлган 15,6 дюймли LCD-дисплей ўрнатилган. Қурилма ичида 11-авлод Intel процессори жойлашган: i3, i5 ёки i7. тезкор хотираси 4, 8 ёки 16 гигабайтни ташкил этади, ички хотираси 1 терабайтгача.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Ноутбукнинг иккита USB-C, учта USB 3.2 портлари, HDMI разёми, 3,5 миллиметрли мини-жек ва тармоқ порти мавжуд. Модель nanoSIM орқали LTR алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди, Wi-Fi 6 модули ва Bluetooth 5.1, шунингдек, Dolby Atmos’га эга. Galaxy Book’нинг расмий нархи 549 доллардан бошланади.

Galaxy Book Odyssey

Геймерлар учун мўлжалланган 1,85 килограммли ноутбук Full HD сифатли 15,6 дюймга тенг суюқ кристалл экран билан жиҳозланган. Мазкур ноутбук ичидан ҳам 11-авлод Intel процессори ўрин олган: i5 ёки i7. Тезкор хотираси — 32 гигабайтгача, ички хотираси — 2 терабайтгача. Графикаси учун фойдаланувчининг хоҳишига қараб NVIDIA GeForce RTX 3050 ёки RTX 3050 ti жавоб беради.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Ноутбук microSD, иккита USB-C, учта USB 3.2 портлари, HDMI разёми ва тармоқ портига эга бўлган. Galaxy Book Odyssey’нинг расмий нархи 1399 доллардан бошланади.

Galaxy Book Pro

«Профессионаллар учун» мўлжалланган ноутбук 13 ёки 15 дюймли OLED-дисплейга эга бўлади. Ичидан Intel’нинг 11-авлод процессори ўрин олган: Intel Iris Хе графикасига эга i5 ёки i7. Диагонали 13 дюймга тенг версиянинг тезкор хотираси 8 гигабайтни, 15 дюймлиники 16 гигабайтни ташкил этади. Иккала версиянинг ҳам ички хотираси 512 гигабайтгача.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Ноутбукнинг овоз тизимига AKG’нинг Dolby Atmos функциясига эга динамикларига жавоб беради. Расмий нархи — 999 доллар.

Galaxy Book Pro 360

Трансформер-ноутбукнинг OLED-экрани сенсорли бошқарувга эга бўлиб, S-Pen ёрдамида ишлайди. Galaxy Book Pro 360 ичида Intel Core i5 ёки i7 процессори, шунингдек, 16 гигабайт тезкор ва 1 терабайтгача ички хотира ўрнатилган. Файлларни бир зумда Galaxy қурилмалари ўртасида алмашиш имконини берадиган Quick Share функцияси мавжуд.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Galaxy Book Pro 360’нинг расмий нархи 1199 долларни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар