Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, суҳбатда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президентлар Қирғизистон—Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этди.

Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланганди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо Исфара дарёси юқори оқимларидаги «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинида бошланди, мазкур жойни иккала давлат вакиллари ҳам ўзлариники деб ҳисоблайди. 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. 30 апрель куни Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, можарода жабрланганлар сони 134 кишига етди, 13 киши вафот этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар