Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги «Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги идоралараро қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

Унга кўра, амалдаги қонун ўзгартирилиб, Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари томонидан эмиссия қилинган токенларни рўйхатдан ўтказиш, чиқариш ёки айлантиришга рухсат берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга ошириши мумкин бўлади.

Бунда, «сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир».

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолияти ташкил этишга рухсат берилган. Аммо крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон ҳудудида шўъба ёки бошқа турдаги ташкилотларни очиш асосида фақатгина чет эл юридик шахсларига берилади.

Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга биринчи лицензия Жанубий Кореянинг Kobea Group компаниясига берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар