• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин Ўзбекистонга келади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бўлажак муҳим саналар муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. 2021 йилда ХХРда Хитой Коммунистик партияси ташкил топганининг 100 йиллиги, Ўзбекистонда эса мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланади. Етакчилар дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

    Мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон—Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

    ХХР раиси Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишларни юқори баҳолади ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитойда тўпланган катта тажрибани чуқур ўрганиш масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Маълумот учун, февраль ойида Хитой ҳукумати мамлакатда мутлақ қашшоқликни йўқ қилишда тўлиқ ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Ушбу мақомдан деярли 100 миллион киши олиб ташланди. Сўнгги саккиз йил ичида мамлакат қашшоқликка қарши курашга қарийб 246 миллиард доллар сармоя киритди.

    Давлат раҳбари коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилган амалий ёрдам учун Хитой етакчисига самимий миннатдорлик билдирди.

    Ўзбекистон ва Хитойнинг ваколатли идора ва ташкилотлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаб, аҳолини оммавий эмлаш бўйича биргаликдаги самарали ишларни кенгайтиради.

    Ўзбекистон Президенти «Ягона Хитой» сиёсатини ҳамда «уч ёвуз куч» — терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

    «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги самарали мулоқот, шу жумладан, минтақада муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни, улар қаторида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль ва темир йўлларини қуриш лойиҳасини илгари суриш ишлари давом этаётгани қайд этилди. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича таклифи қўллаб-қувватланди.

    Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.

    Мураккаб шароитларга қарамасдан, пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ва 2021 йил бошидан ўзаро савдонинг 33 фоизга ўсишини таъминлашга эришилгани таъкидланди.

    Мамлакатлар яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичларининг мутаносиблигини таъминлаш сари муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон Шанхай шаҳрида ўтадиган навбатдаги Импорт маҳсулотлари Хитой халқаро кўргазмасида фаол иштирок этади.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой етакчи корхоналарининг турли тармоқлардаги кооперациясини кучайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларидаги лойиҳаларни илгари суришда ўзаро кўмаклашиш зарурлигини қайд этди. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ўрта муддатли қўшма дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

    Мамлакат етакчи банк-молия институтларининг Хитой Давлат тараққиёт банки ва Эксимбанки, Ипак йўли фонди билан ҳамда халқаро молиявий ташкилотлар доирасидаги шериклигининг бугунги даражаси юксак баҳоланди.

    Етакчилар Ўзбекистон—Хитой ҳукуматларараро қўмитаси фаолиятини кучайтириш ва яқин фурсатда унинг навбатдаги мажлисини ўтказиш топшириғини берди.

    Парламентлараро алоқаларни давом эттириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги фаол алмашинувларни қайта тиклаш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан, «Хитой—Марказий Осиё» форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп томонлама муносабатлар ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ушбу ташкилотнинг саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. ШҲТ Мулоқот гуруҳининг Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш ва ушбу мамлакатни иқтисодий тиклашдаги муҳим ўрни қайд этилди.

    Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқди ҳамда режадаги Хитой раисининг Ўзбекистонга ташрифига кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим тарихий аҳамият касб этадиган воқеа сифатида пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини қайд этди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетгани, Шавкат Мирзиёев иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани ҳамда Шавкат Мирзиёев кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

    29.04.2021, 17:17   Изоҳ (0)   28050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    29.04.2021, 17:05

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    29.04.2021, 16:43

    «Россия қачонлардир ксенофоб бўлганини болаларимизга айтиб берамиз». Марказий осиёлик «келгиндилар»га ёрдам бераётган ўзбекистонлик аёл ҳикояси

    29.04.2021, 16:14

    Самарқандда Қозоғистоннинг бош консулхонаси иш бошлади

    29.04.2021, 15:11

    2021 йилда Ўзбекистонга 1,7 млн хорижлик турист жалб қилинади

    29.04.2021, 14:57

    Шаҳрисабзда олган порасини қайтариб берган электр таъминоти корхонаси бошлиғи қўлга олинди

    29.04.2021, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.