Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Ашхободдаги «Туркманбоши руҳи» мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.
Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)