Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кўпчилик тюбик ичида қолиб кетган тиш пастасини олишда жуда қийналади. Colgate компанияси ушбу муаммони янги қадоқлаш технологияси ёрдамида ечишга қарор қилди. Унинг ёрдамида тюбикдаги сўнгги томчи тиш пастасини ҳам сиқиб чиқариш мумкин, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Мазкур тюбикда LiquiGlide технологиясидан фойдаланилган бўлиб, у Массачусетс технология институти томонидан 2010 йиллар бошида патентланган. Қадоқнинг ўзига хослиги «супергидрофоб» материалдан ишланганида бўлиб, унинг ёрдамида тиш пастаси том маънода сирпанади.

Бу каби тюбик ичидаги пастани олиш учун қадоқни бироз сиқиш кифоя — у кучли тортишиш ҳисобига отилиб чиқади. Қадоқ шаффоф ишланган, шу сабабли унинг ичида қанча паста қолганини бемалол кўриш мумкин. Шунингдек, мазкур қадоқ тўлиқ парчаланиш хусусияти орқали экологияга зарар етказмайди.

Бундай самарага эришиш учун унинг ички юзаси махсус нақш ва маълум бир маҳсулотга мос келадиган жуда юпқа материал билан қопланади. Ушбу технологиядан исталган озиқ-овқат маҳсулотларида, масалан, кетчупларда фойдаланиш мумкин.

Янги қадоқ нархи ҳозирча қиммат тиш пасталари линейкаси учун пайдо бўлган бўлиб, унинг чегирма билан нархи 6 фунт стерлингни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар