• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Алишер Узоқов нима учун тўйга чиқмаслигини маълум қилди (видео)

    Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Интервью Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

    Суҳбат давомида Алишер Узоқов  бирров хизматларга чиққани, бир кунда иккита кўнгилсиз ҳолат бўлгани ва тўйга чиқаётган хонандаларга ҳайкал қўйиш кераклиги ҳақида гапирди.

    «Бирров» хизматларига жуда зўр чиқардим. «Наҳотки»ни айтардим, ортидан «Тундан тонггача»нинг соундтрекларини айтардим. Уч-тўртта қўшиқ айтиб, чиқиб кетардим. Жуда яхши нархга чиқардим. (Кулиб). Ҳозир ҳам чиқсам, яхшигина нарх қилиб қўяман.

    2009—2010 йиллар атрофида тўйларга чиқардим. «Бирров» хизматимнинг нархи 400-500 доллар атрофида эди. Мени кўпинча валсга чақиришар эди. Унда «Наҳотки», «Ошиқ юрак» каби қўшиқларимни айтардим.

    Тўйда одамлар сизга етиб қолади-да. Биласизми, санъаткор қаердадир барибир сирлигича қолавериши керак. Кунига тўртта тўйга чиқсангиз, тўйда 500 тадан одам бўлса, икки мингта одам ҳар кун сизни кўряпти. Бу дегани 10 кунда 20 минг, бир ойда 60 мингта одам кўради дегани.

    Бизда тўйларимизда катта-катта артистларни ҳам хўрлашганини, калтак ейишганини ҳам эшитганмиз.

    Охирги чиққан тўйимни эслайман. Бир кунда иккита воқеа бўлган. Тўйда ашула айтиб турганимда бир одам боласини кўтариб олдимга келди. Болачасининг қўлига 500 сўммиди ёки 200 сўмми пул турибди. Пул қистиряпти, тўйга келгансан, ким бўлишидан қатъи назар, пулни оласан барибир, артистсан, оласан. Ҳамма съёмка қилиб турибди, мени ҳам мониторда катта қилиб кўрсатиб турибди. Анави болача қўлини узатиб, пулни бераётганида қўлимни чўзишим билан пулини тортиб олди. Жуда хижолат бўлиб, юрагим шув этди. Жуда машҳур вақтларим эди. Бу ҳолат қаттиқ таъсир қилди.

    У тўйхонадан чиқиб, «Текстильний» томондаги бошқа тўйхонага кирдим. Шўх ашула айтиб турибман, ҳамма ўйнаб турибди. Ҳозир-ку анча босилганман, у вақтларда жаҳлим жуда тез эди. Шўх ашула айтиб турганимда битта хира келиб «шўхидан айт», деди, хўп дедим. Яна бир неча марта келиб, «шўхидан айт», деб туриб олди. Охири бўйнимдан ушлади, ўзи аввалги тўйдаги воқеа таъсиридан ҳали чиқиб кетмаганман, микрофонни туширдим, фонограмма кетиб турибди, қўлимдаги микрофон билан хирани бошига урдим, микрофон ҳам чийиллаб кетди. Нарироқда «талпа» гув этиб қўзғалди. Навбатчи гуруҳ танишим эди, машинага ўтқизиб юборишди. Шуми энди санъаткор, дедим. Бундан кейин тўйга чиқмайман, деб қатъий қарор қилдим.

    Ҳамма санъаткорлар менинг дўстларим, оғир кунларида доим ёнидаман, хизматидаман. Очиғини айтаман, шундай ҳолатларга чидаб, тўйга чиқаётганларга ҳайкал қўйиш керак.

    Алишер Узоқов, актёр, режиссёр

    Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

    «Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида Smart bolla деб номланган халқаро IТ компанияда фаолият юритмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Алишер Узоқов бугунги кинонинг даражаси ва онасини Дубайга олиб кетолмагани сабаби ҳақида йиғлаб гапирди (видео)
    • Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)
    • Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топганини маълум қилди (видео)
    • Алишер Узоқовнинг Дубайдаги вилла+офисига саёҳат (фото ва видео)

    26.04.2021, 17:56   Изоҳ (0)   55329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Бир-бири билан қариндош бўлган Болливуд юлдузлари

    26.04.2021, 11:45

    Instagram: Касаллик туфайли тушкунликка тушган актриса, Ҳиндистондаги тўйларда қўшиқ куйлаётган хонандалар, Азиза Ёқубова эри билан ярашдими?

    25.04.2021, 22:36

    Феруза Каримова ўзидан 12 ёш катта продюсерига турмушга чиққанида турли туҳматлар гирдобида қолгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    25.04.2021, 14:50

    Давлат раҳбарларининг оддий йигитларга турмушга чиққан қизлари (фото)

    25.04.2021, 09:45

    Instagram: Саида Раметова операция қилинди, «қоидабузар» Дурдона Қурбонова, туғилган кунида кўз ёши тўккан Луиза Расулова

    24.04.2021, 22:36

    «Жазман бўлмаганим учун санъатдан узоқлаштиришди». Наргиза Абдуллаева ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    24.04.2021, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик аёл қамоқ жазосидан қочиш учун тўрт йил ичида уч марта фарзандли бўлди

    Дунё | 22 август, 12:45

    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

    Реклама | 22 август, 12:00

    Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг “Университатя”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 22 август, 12:36

    Ғазодаги шифокор ва гуманитар ташкилотлар эвакуацияга тайёр туришга чақирилди

    Дунё | 22 август, 12:34

    Жанубий Кореяда хорижликлар уй сотиб олиши чекланади

    Дунё | 22 август, 12:24

    Ҳаётингизни енгиллаштириш учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат

    Лайфстайл | 22 август, 12:14

    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

    Реклама | 22 август, 10:38

    Янгийўлда итни Matiz’да босиб ўтган ҳайдовчи жазоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.