Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятидан Бухорога оғирлиги 293,36 грамм бўлган қорадорини олиб кираётган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди раиси Жалол Садиров маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2020 йилнинг 10 декабрь куни ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан профилактик тадбир ўтказилган. Тадбирда Когон шаҳри, Хўжабарги кўчасидаги темир йўл кечишмасидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида Қоровулбозор—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 80 V 954 МА давлат рақам белгили Nexia тўхтатилган. Мазкур автомашина қоракўллик фуқаро М.Қ.га тегишли экани аниқланган. Автомашинада А.У. ҳамда Ш.Х.дан ташқари яна икки нафар фуқаро ҳам бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан транспорт воситасининг салони текширилган. Ва автомашина салонидаги барнинг ичидан бир нечта бўлакдаги қора рангли полиэтилен пакетлари топилган. Шу ернинг ўзида мазкур восита экспертиза қилинган ва хулосага кўра, бу воситаларнинг соф оғирлиги 293,36 граммни ташкил қилувчи кўп миқдордаги қорадори экани аниқланган. Қорадори процессуал тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилган.

Ушбу қорадори 1981 йилда туғилган фуқаро А.У.га тегишлилиги аниқланган. Билдирилишича, А.У. 2008 йилдан буён ўз томорқасида талқон маҳсулотини (нос тайёрланадиган ўсимлик) етиштириб, ушбу ўсимликни Сурхондарё вилоятига олиб бориб сотиш билан шуғулланиб келган. 2017 йилда эса у Денов туманида яшовчи киракаш Ф.Р. билан танишиб қолган ва шундан буён талқонни унинг бошқарувидаги Лабўда Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларига тарқатиб сотган. Судланувчининг айтишича, 2020 йил сентябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманига талқон маҳсулотини олиб боришганда, Ф.Р.нинг автомашинасида қорадорини чой билан ичган. Судда «Ўшандан буён ушбу модда менга маъқул бўлган ва шундан буён гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келаман» деган А.У. 2020 йилнинг октябрь ойида Ф.Р.дан 2 миллион 200 минг сўм эвазига қорадори сотиб олиб, уйига келтириб, истеъмол қилиб келаётганини очиқлаган.

2020 йилнинг ноябрь ойида эса 15 миллион сўм эвазига 2 тонна талқон маҳсулотини тайёрлаб, уни йўловчи ташувчи Isuzu русумли автобус орқали шерободлик фуқаро Х.Н.га юборган. 9 декабрь куни эса Х.Н.дан талқоннинг пулини олиб, автомашина юкхонасига қўйган. Шундан сўнг у Ф.Р. билан яширин равишда учрашган. 18 миллион сўм ва 2100 доллар эвазига сотиб олган, тахминан, 300 грамм қорадорини жияни бошқарувидаги автомашина салонига яшириб қўйган. Унинг хатти-ҳаракатидан эса жияни ва ҳамқишлоғи хабарсиз қолган. 2020 йил 10 декабрь куни соат 12:00 да Когон шаҳридаги темир йўл кесишмасидан ўтиш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари автомашинани тўхтатиб, кўздан кечирган ва ҳолатга гувоҳ бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди ҳукмига кўра, фуқаро А.У. Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг «а» банди (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан айбли деб топилган ва унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди