Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 31-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечган ўйинда (5:2) дубль муаллифига айланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

33 ёшли аргентиналик футболчи Примера жорий мавсумидаги голлари сонини 25 тага етказиб олди. Месси кетма-кет 12 мавсумдан бери чемпионат доирасида 25+ гол урмоқда, бу рекорд ҳисобланади.

Мессидан бошқа топ-5 лигалар доирасида фақат «Ювентус» форварди Криштиану Роналду 12 та мавсумда 25+ гол урган. Бироқ португалиялик футболчи бу ишни кетма-кетликда уддалай олмаган.

Роналду «Реал» сафидаги 12 мавсумнинг 11 тасида 25+ гол урганди. Шунингдек, у 2018/19 йилги мавсумда А Серияда 21 та гол урди.

Месси жорий мавсум Ла Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар