• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Мени тузукроқ жойга ўтказишсин» – Мирза Азизовнинг ўлими арафасида шифохонадан ёзган мактуби эълон қилинди

    «Ҳуррият» газетасида 21 апрель куни Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаевнинг мақоласи чоп этилди. Мақолада 16 апрель куни коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмган таниқли актёр Мирза Азизовнинг ўлимидан бир неча кун аввал Шуҳрат Ризаевга ёрдам сўраб ёзган мактуби келтирилади.

    Фото: Instagram / @mirzaazizov_official

    Фото: Instagram / @mirzaazizov_official

    «Ўнинчи апрель куни тушдан кейин қўл телефонимга қайта-қайта қўнғироқ бўлди, хабар юборилди. Очсам, Мирзахондан хабар: «Ассалом алайкум Шуҳрат акажон! Менга кўп ёрдам бергансиз, яна бир ёрдам қилинг. 18 кундан бери коронавирусга чалиниб, Зангиотада ётибман. Саккиз кишилик хонада – ‘Ачавот’даман гўё. Шовқин, бақир-чақир ичидаман. Кетиб қоладиганга ўхшайман. Бирон раҳбарларимизга айтинг, мени шароити тузукроқ жойга ўтказиб беришсин, аёлимни чақиришсин. Менга Тожибар ўзи қарамаса, бошқа биров қаролмайди. Жон ака, акалик қилинг!», – дея ёрдам сўраб йўлланган мактубни келтиради муаллиф.

    Шуҳрат Ризаев шундан кейин Ўзбекистон Президентининг соҳага масъул маслаҳатчисига қўнғироқ қилган. Давлат раҳбари маслаҳатчисининг аралашувидан сўнг, Мирза Азизов яхши шароитли алоҳида хонага олинган. Аммо ўша кунлар санъаткорнинг аҳволи яна оғирлашган, қанд касали сабаб вазият ниҳоятда хатарли тус олган.

    «Тожибар телефон қилади, йиғлаб туриб ‘Ака, Мирза акамни олиб қолайлик, аҳволлари жуда оғир, врачлар ҳам умидли гап айтишмаяпти, қандлари 27 га кўтарилибди, ўпка нафас олиши 66 га тушиб кетибди. Шундаям мени аппаратга солишмасин, бўғилиб кетяпман шундоқ ҳам, деб турибдилар…’ Соат тунги ўнлардан ошган. Кимга дод деб бораман шу пайтда… Охири қўл телефон рақамини топиб, яна бир катта раҳбарларимиздан бирига қўнғироқ қилдим. Унга айтишим биланоқ ‘Хабарим бор, ҳар соатда бизга ахборот бериляпти, биз Самарқанддамиз. Соғлиқни сақлаш вазири ўша касаллардан бевосита хабардор бўлиш учун Тошкентга қайтиб кетдилар. Президентимиз шахсан ўзлари назоратга олганлар, барча чоралар кўриляпти, аммо касалнинг аҳволи ўта оғир’, деди.

    Тожибарга қўнғироқ қилдим, айтдим бўлган гапларни, у овозли хабар ёзиб, шу гапларни Мирза акамга эшиттирайлик, далда бўлади деди. Мирзахоннинг саломатлиги шахсан олий раҳбарнинг назоратида эканини айтиб, овозли хабар юбордим. Эртага бориб, шифокорлари билан учрашишни режалаштирдим. Бироқ афсус, минг афсуски, эртаси – 16 апрель куни ўлим хабари келди», – деб ёзади Шуҳрат Ризаев.

    Қайд этилишича, Мирза Азизов Қашқадарё сафарига бориб келиб коронавирус дардига дучор бўлган.

    «Ҳамсафарларининг айтишича, Қашқадарёда далаю даштни кезиб, ҳатто боғчаларгача бориб учрашувлар ўтказилибди. Мирзахон ўзи Тошкентдан кетишда бироз хасталаниб турган экан. Сафарда хуруж зўрайиб, поездда кела-келгунча ҳарорат оловида ёнган. Келгач, бу газанда вирусни аёли-ю болаларига ҳам юқтириб, бутун оила ичи билан Зангиотадаги касалхонага тушган», – дея тафсилотлар билан ўртоқлашади муаллиф.

    Мақолада санъат ва маданият соҳаси вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими қуйи бўғинда қониқарсиз ҳолатда эканига ҳам эътибор қаратилган.

    «Маънавият, маданият, санъат аҳлини мунтазам ижтимоий ҳимояда сақлайдиган тизим борми ўзи?! Юртбошимиздан барча аҳли адабиёт ва санъат дилдан миннатдорки, мамлакатимизда бу соҳалар ривожига фавқулодда имкониятлар яратилмоқда, олий фармону қарорлар қабул қилиниб, муҳташам муассасалар барпо этилмоқда. Аммо шундай Ватанимиз бўлатуриб, ўшандай гўзал муассасаларни обод этгувчиларга қуйида эътибор ўшандайми? Наҳотки беистисно ҳар куни телевидение каналларининг камида тўрт-бештасида турли сериал ва кўрсатувларда чиқиб турган, бугун республика аҳлига таниқли қиёфани зангиоталик шифокорлар таниёлмаган бўлса? Жиллақурса, кўздаги адабиёт, санъат аҳлини кўз қорачиғидек асраб билайлик. Ўзбекнинг онаси Фармонбибининг Соттихон келини Дилбар Икромоваю Абдурайим Абдуваҳобовдек ‘шум бола’сини, Фатҳулла Маъсуду Мирза Азизовини яна қачон туғаркан-а?!» – дея изтиробли мулоҳазаларини баён этади Шуҳрат Ризаев.

    Мавзуга доир:

    •  «Менинг аҳволим сал оғирроқ, Тожибар опангизники анча яхши». Мирза Азизовнинг ковид-касалхонада даволанаётган пайтда юборган аудиоси тарқалди
    • Мирза Азизов Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимида 25 кун давомида коронавирус билан курашгани маълум бўлди

    22.04.2021, 21:47   Изоҳ (0)   138179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусдан даволанаётган Тожибар Азизованинг соғлиғи борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

    21.04.2021, 18:35

    Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топганини маълум қилди (видео)

    21.04.2021, 10:44

    Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    20.04.2021, 20:55

    Мирза Азизов коронавирус ҳақида спектакль саҳналаштираётган эди (видео)

    20.04.2021, 13:44

    «Даволанинг дердик, даволанмас эдилар». Мирза Азизовнинг шогирдлари устози ҳақида йиғлаб гапирди (видео)

    19.04.2021, 21:47

    «Уйимнинг деворларида Мирзажонни кўраман». Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)

    19.04.2021, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25

    “Тоттенҳэм” Рафаэл Леау учун 100 млн евро тўлайди

    Спорт | 9 август, 10:20

    Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади

    Дунё | 9 август, 10:05

    “Уэнздей” сериалининг иккинчи мавсуми ҳақида: қизиқарли, аммо камчиликлардан холи эмас

    Кино | 9 август, 09:50

    Деҳқонобод калий заводи яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 9 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.