Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мода тенденцияларини мунтазам кузатиб бориш, машҳур дўконлардан кийим харид қилишнинг ўзи билан мукаммал тасвир яратиб бўлмайди. Негалигини эса қуйида келтирилган хатолар туфайли билиб олиш мумкин.

Фото: «Яна фисти»

Фото: «Яна фисти»

Шошилиш

Тунда кеч ухлаш, эрталаб эса уйғона олмаслик натижасида ишга ёки учрашувга шошилиш табиий ҳолат. Айниқса, бундай вақтда қандай кийим кийиш ҳақида одилона қарор қабул қилиш лозим. Натижада гардеробда қўлга илингани кундалик образ учун танлов бўлиши турган гап. Демак, мазкур камчиликни олдини олиш учун бир кун аввал об-ҳаво маълумоти билан танишиш, шунга мос келган либосни танлаш ва дазмол қилиб, қулай жойга олиб қўйиш зарур. Шундан сўнг эрталаб кеч уйғонганда ҳам шошилишга ҳожат қолмайди.

Бошқалар каби бўлиш истаги

Шуни инобатга олиш керакки, барча инсон индивидуал шахс. Ҳар ким нимаси биландир бошқалардан фарқ қилади. Кийиниш борасида ҳам шундай. Бировга қараб либос танлаш яхши эмас. Балки унинг қомати ва юз тузилиши умуман бошқачадир. Асосан либос хусусиятларини инобатга олиш ва бошқалар билан солиштирмаслик тавсия этилади.

Кийимларни бурчакка улоқтириш

Кийимлар танловида барчасини гардеробда жамлаш ишни бирозга бўлса-да енгиллаштиради. Афсуски, шим учун мос бўлган блузка танлашда ҳам уйнинг ҳар бир бурчагига мурожаат қилишга тўғри келса, бу одатни зудлик билан йўқотиш керак. Сабаби тартиб ҳар қандай муваффақиятнинг калити. Арзимасдек туйилиши мумкин, аммо тажрибалар натижаси шуни кўрсатган.

Режасиз харид

Харидларни режалаштириш жуда фойдали бўлиб, одатда тўсатдан сотиб олинган нарса узоқ вақт шкаф бурчаги ҳеч қандай кийим билан комбинация ҳосил қилмай туради. Демак, ишни харидни режалаштиришдан бошлаш зарур. Дўконга боришдан аввал гардеробни кўздан кечириш, нима зарурлиги ҳақида тахминий режалар тузилиши лозим. Бу усул нафақат кераксиз харидлардан халос қилади, балки пулни ҳам тежашга ёрдам беради.

Камчиликни яшириш, аммо афзалликларни таъкидламаслик

Аксарият аёллар камчиликларини доимо яширишга ҳаракат қилади. Аммо ўзидаги ютуқлар ва бетакрорлик ҳақида ўйламайди. Натижада тасвир бир томонлама яратилади. Камчиликларни яширишдан аввал афзалликларни ҳам инобатга олиш тавсия этилади. Масалан, оёқлари дўмбоқ хонимлар узунроқ либос билан уларни беркитса, албатта, белбоғ билан қоматга ўзгача урғу бериши мумкин.

Байрамона кийиниш

Ҳар куни байрамона кийинишдан кўра оддий кўринишда бўлиш яхшироқ. Аслида услуб ҳам одатий нарсалардан келиб чиққан. Шунинг учун ҳар куни баланд пошнали туфли кийишни ҳам кундалик одатга айлантириш мумкин. Бунинг барчаси, албатта, ўзингизга боғлиқ.

Ортиқча интилиш

Барчасини меъёридан орттириб юбориш ҳам бачканаликка олиб келиши табиий. Масалан, ўта ҳашамдор соч турмаги, ёрқин ва эътиборни тортувчи макияж, либослардаги ранглар хилма-хиллиги. Буларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида уйғунлаштиришнинг кераги йўқ. Аслида қанча содда бўлса, шунча гўзал ҳам бўлади.

Брендга боғланиб қолиш

Бугунда бренд либосларни кийиш урфга кирган бўлса-да, бу билан образлар доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Яхшиси, либоснинг сифати, ўлчами, ўзингизга мос келиши, ранги каби хусусиятларига эътибор қаратиш керак. Натижада нафақат пулни тежаш, балки услубга ҳам путур етказмаслик мумкин.

Кийимларни сақлаш

Бу хато юқоридаги режасиз харид қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Тўсатдан сотиб олинган кийим ҳеч нарса билан уйғунлашмагач, шкафнинг энг юқорисида йиллаб туриши мумкин. Балки у ёдингиздан ҳам чиқиб кетиши мумкин. Шунинг учун вақти-вақти билан гардеробни астойдил тартибга келтириш керак. Балки ўша сақланиб ётган кийимлар эндиликда мос келиши мумкин.

Қулайликдан воз кечиш

Одатда айрим кийимлар ноқулайлик туғдирса-да, ундан воз кечиш қийин. Куни бўйи оёқларни қисиб юборган пошнали туфлини кийишда давом этилаверади. Бу каби ҳолатларни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо ноқулайлик ташқи кўринишга ҳам ўз таъсирини ўтказади ва образнинг мукаммаллигига путур етказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар