Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор Кубоги—2021 мусобақаси давом этмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

Мусобақанинг иккинчи кунида беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) қозоғистонлик Темиртас Жусуповга қарши жанг қилиб, мусобақани ғалаба билан бошлади. Абдумалик Халаков (-60 кг) эса италиялик Франческо Ойцага қарши жангда ишончи ғалаба қайд этди.

Бобоусмон Ботуров (-69 кг) беларуслик Александро Родионовга имкон қолдирмади. Дилшод Рўзметов (-81 кг) Ҳиндистон вакили Сумит Сангванга қарши жангга муваффақият қозонди.

Санжар Турсунов (-91 кг) Беларусдан келган боксчи Владимир Смягликов қаршилигини синдира олмади ва илк жангдаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Аввалроқ Миразизбек Мирзахалилов мусобақани ғалаба билан бошлаган бўлса, Фанат Қаҳрамонов дастлабки баҳсда ютқазиб қўйганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!