• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 102 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг таъмирталаб уйи қатор мурожаатларга қарамай, эътиборсиз қолиб келмоқда

    Бухорода Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли Аҳмад Ғуломовнинг хонадони ҳокимликка қилинган қатор мурожаатларга қарамай, таъмирланмасдан келмоқда, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Аҳмад Ғуломов 1939 йилда армияга кетган ва Финляндия билан кечган урушда қатнашган. Фашистлар Германиясига қарши аёвсиз жангларда иштирок этган. Япон уруши қатнашчиси бўлган. Етти йилдан сўнг, 1946 йилда Ўзбекистонга соғ-омон қайтиб келган.

    Ҳозирда Аҳмад Ғуломов ўғлининг оиласи билан бир ҳовлида яшайди. «Ҳаммом ва ҳожатхона ҳовлининг чеккасида жойлашган. Ҳар кеча зарурат юзасидан 3-4 марта чиқишимга тўғри келади. Қийналаман. Яшаб турган уйимнинг аҳволини эса кўриб турибсиз. Ўғлим ҳам пенсионер. Нафақага яшайди. Бу уйни қайтадан қуришга қурби етмайди», — дейди уруш фахрийси.

    Мазкур уй ХХ асрнинг 50- йилларида хом ғиштдан тикланган. Йиллар ўтиб, уй пойдевори йўл (кўча)дан чамаси бир-бир ярим метрча пастда қолган. Зах, деворлар нураган, чакки ўтади. Ҳатто икки-уч йилча муқаддам уйга ёндош даҳлизнинг болори синган. У ҳали-ҳануз шундоқлигича турибди.

    Таъкидланишича, оила ушбу масалаларда шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган.

    «Вилоятимиз раҳбари, раҳматли Ўктам Барноев байрам муносабати билан уйимизга келганларида масъулларга тегишли топшириқларни берди. Ҳатто қўшнимизнинг мана бу ҳолатдаги ҳовлисини кўриб, бу оилага ҳам кўмаклашиш кераклигини айтди. Биласиз, байрам баҳонасида уйимизга катта-кичик меҳмонлар келади. Сизга ёлғон, бизга чин, ҳар йил 9 май арафасида қўшни ҳовлидаги ёнғин асоратлари кўринмасин, деб бу ерни кўча томондан тўсиб қўйишади», — дейди Маҳмуд Ғуломов.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Маълум бўлишича, Маҳмуд Ғуломов назарда тутган қўшни ҳовлида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси яшаган. У вафот этгач, нима сабабдандир бу уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғин бир амаллаб ўчирилган. Аммо орадан уч-тўрт йил ўтса-да «асорати» шундоқ турибди. Айтишларича, уйни бузиб қайта қуришга оиланинг қўли калталик қилади.

    Нашр Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари Ўткир Жумаевнинг (ҳозирда у шаҳар ҳокими) Турсуной кўчаси 12-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад Ғуломов номидан юборган мурожаатига 2020 йилнинг 28 февралида йўллаган жавоб хатини келтирган.

    Сизнинг ёшингиз 101 да эканлиги, пенсионер ўғлингиз ҳовлисида истиқомат қилиб келаётганингиз, уй-жойдаги ҳожатхона узоқроқда жойлашгани сабабли қийналаётганингиз боис шароитлар яратиб беришни сўраб ёзган аризангиз шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, сизнинг Улуғ Ватан уруши қатнашчиси эканингиз, улуғ ёшда —101 ёшга кирганингиз, шунингдек, яшаб келаётган шароитингизни инобатга олиб, уй-жойингизга шароит яратиб беришни сўраб ёзган аризангизни ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни билдирамиз.

    Аризангиз тегишли соҳа мутахассислари томонидан уйдаги шароитлар жойида ўрганиб чиқилди. Сизнинг ёшингиз ва уйдаги шароитлардан келиб чиқиб ҳомий ташкилот аниқлангани (20-трестига қарашли ART Prof bilding МЧЖ) ва 2020 йилнинг апрель ойида амалий ёрдам бериш режалаштирилганини маълум қиламиз.

    Сиз мазкур аризангиз бўйича олинган жавобдан қониқмаган тақдирда, юқори турувчи ҳокимлик ёки суд органларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.

    Ҳомий ташкилот топилганига қарамай, ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмагани боис Аҳмад Ғуломов яна шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилган.

    2020 йилнинг 23 сентябри санаси билан келган жавоб хатида шаҳар ҳокими ўринбосари С. Шарипов «Уйингизни таъмирлаб бериш мақсадида қурувчи ҳомий ташкилот танланмоқда. Ташаббускор ҳомий ташкилот ҳомийлик ташаббусини билдирганида уйингизни таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб берилишини билдирамиз», — деб ёзган.

    Бироқ «танлов» чўзилиб кетган. Кутавериб тоқати тоқ бўлган уруш қатнашчиси яқинда яна бир бор шаҳар ҳокимига ёзма мурожаат қилган. Жавоб ҳам келган. С.Шарипов имзоси билан йўлланган хатда ариза жойида ўрганилгани, ҳомий ташкилот аниқланганидан сўнг 2021 йилнинг май—июнь ойларида уй таъмирига амалий ёрдам берилиши айтилган.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    «Мурожаатга жўяли бир жавоб олармиканмиз, деб шаҳар ҳокимига учрашдик. Ҳоким қурилиш бўйича масъуллардан бири Собиров Азимга ‘Бу отахоннинг масаласини биринчи навбатда ҳал этинглар’, дея топшириқ берди. У эса ‘Бунинг учун қурилиш фирмаси топишимиз’ керак қабилидаги важларни рўкач қилди. Алдайди. Бу ҳам камлик қилганидай, ‘Набиралар, абиралар бор, бобога бир қаранглар-да’ деганини айтмайсизми? Қорнимгамас, қадримга йиғлайман, деганлари шу бўлса керак-да. Ахир, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари орамизда жуда кам қолди. Уларни ҳар қанча эъзозласак арзийди», — дейди отахоннинг жияни, 65 ёшли Рауф Нарзиев.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига Бухородан 73 688 нафар киши жўнаб кетган. Уларнинг 30 минг нафардан зиёдроғи омон қайтган.

    19.04.2021, 12:22   Изоҳ (0)   22632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги савдо объектларида карантин талабларига риоя этилишини ўрганди (фото)

    19.04.2021, 11:42

    Видео: Абдулла Қодирий хотираси учун Чилонзорда чизилган стрит-арт

    19.04.2021, 11:10

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 302 кишида коронавирус тасдиқланди

    19.04.2021, 11:02

    Видео: Ўзбекистон мадҳиясини куйлаётган япониялик болалар

    19.04.2021, 10:09

    Ўзбекистонда таровиҳ, хатми Қуръон ибодатларини ўтказиш бўйича янги тартиблар эълон қилинди

    19.04.2021, 09:08

    Яккасаройдаги синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди (видео)

    19.04.2021, 08:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.