Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 14 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши яна 43 896 киши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 300 854 нафарга етди.

14 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Қашқадарё вилояти (6444 нафар),
  • Андижон вилояти (6150 нафар),
  • Фарғона вилояти (4271 нафар) банд қилди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (47 946 нафар) қайд этилган. Андижон вилоятида COVID-19 га қарши эмланганлар 37 минг кишидан ошган бўлса, Наманганда уларнинг сони 33 мингга яқинлашган.Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан вилоятлар марказлари ва катта шаҳарлардан бошланди. Май ойида эмлаш тадбирлари туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади. Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди