Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Тиллаеванинг тўнғич фарзанди Марям россиялик YouTube-блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди. Тўй Американинг Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган, деб ёзади Starhit.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Марям тўйда узун оқ кўйлак кийган. Куёв Амиран эса оқ кўйлак ва шортида бўлган. Уларнинг никоҳини Элвис Пресли образида кийинган актёр қайд этган. Марям Амирандан 13 ёшга кичик. Улар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир неча маротаба бирга тушган сурат ва видеоларини намойиш этган, бироқ муносабатлари ҳақида очиқ гапирмаган эди.

Маълумот учун, Марям АҚШга бундан етти йил аввал ўқиш учун кетган. Амиран ҳам Москвадаги ишидан қониқмагани ортидан Қўшма Штатларга кўчиб кетган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди