• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: 2021 йил биринчи чорак натижалари ва биринчи ярим йиллик учун устувор вазифаларга доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тизимдаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар, нефть база раҳбарлари иштирокида 2021 йилнинг ортда қолган даврида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

    Йиғилиш аввалида бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқариш 8,2 миллиард куб метрни ташкил этиб, баланс бўйича 100,9 фоизга, конденсат 100 фоизга (358 минг тонна), нефть бўйича белгиланган кўрсаткичлар 109 фоизга (31 минг тонна) бажарилган бўлсада, қўшимча режа топшириғи бўйича айрим масъуллар ишни тўғри ташкил қилмаганини кескин танқид қилди.

    Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2021 йилда геологик-техник тадбирларни амалга ошириш бўйича янги режалар белгиланган бўлиб, қудуқларни ишга тушириш 113 фоиз (45 та қудуқ), қудуқларни мукаммал таъмирлаш 101 фоизга, (174 та қудуқ) бажарилди. Бошқарув раиси ушбу йўналишда бунданда юқори натижалар кутилганини алоҳида таъкидлаб, биринчи ярим йилликда янада кўпроқ табиий газ қудуқларини ишга тушириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

    Нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича, жумладан, автобензин 128 фоиз (238 минг тн), дизель ёнилғиси 185 фоиз (77 минг тн), полиэтилен 101 фоиз (35 минг тн) йўналишларида режани ортиғи билан бажариш қайд этилган бўлсада, авиакеросин, мазут ишлаб чиқаришда қолоқликка йўл қўйилгани таъкидланди ва бунинг учун тегишли раҳбарлар огоҳлантирилди. Суюлтирилган газ (159 минг тн) бўйича ҳам белгиланган қўшимча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилмагани, агарда биринчи ярим йилликда ҳам шу ҳолат такрорланса, масъулларга қатъий жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

    Ўз навбатида юқори натижалар қайд этилган йўналишлар алоҳида эътироф этилди. Айнан экспорт йўналишида натижалар 111 фоизга бажарилиб, ўсиш сурати 107 фоиз  бўлишига эришилган. Худди шу каби инвестицияларни ўзлаштириш 103 фоиз, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 105 фоиз, импортни қисқартириш 157 фоизга бажарилди.

    Бошқарув раиси «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдида турган энг асосий масала – табиий газ қазиб чиқариш ишлари ҳолати шунча шароит яратилганига қарамай, жойларда ишни тўғри ташкил қилинмаётганини танқид қилди.

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилган бўлсада, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 98 фоиз бўлиб, 103 миллион куб метрга кам қазиб чиқарилгани, сиқув компрессор станцияларининг табиий газ қазиб чиқариш қуввати кунлик 1,5 миллион куб метр бўлсада, бугунги кунда улардан самарали фойдаланилмаётгани, авария ҳолатда тўхталишлар кўп содир бўлаётгани, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошиб кетгани ва бунга айнан бошқарма раҳбари жавобгар экани айтиб ўтилди.

    Шу сабабли, бошқарув раиси ўринбосари Шаҳзод Алиризаев, Мухтор Темиров, қурилиш департамент бошлиғи Орифжон Қуванов, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари Рустам Шеровга табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, узунлиги 5 километр (диаметри 426 мм ва 530 мм) бўлган газ қувурларини ётқизиш ва қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

    «Алан» ва «Зеварда» кони қудуқлар фонди билан ишлаб, янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш орқали газ қазиб чиқаришни кўпайтириш чораларининг кўрилиши белгиланди.

    Бундан ташқари, бошқарув раиси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилган бўлсада, ўсиш суръати кутилганидек бўлмаганини, бошқармада авариявий тўхталишлар сони ошгани танқид қилди.

    Шу ўринда бошқарув раиси ўринбосари Алишер Мустафаев, департамент бошлиқлари Сирожиддин Маллаев ва Азиз Раҳмонов, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари Шокир Жабборовга биринчи ярим йилликда табиий газ қазиб чиқариш қўшимча топшириқ билан 4 миллиард 433 миллион куб метрдан кам бўлмаган ҳажмда таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

    Ўз навбатида, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарлари ҳам ишни тўғри ташкил қилмагани, етарли камчиликларга йўл қўйгани, табиий газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларни бажармагани учун расман огоҳлантирилди.

    Бошқарув раиси Муборак газни қайта ишлаш заводида 21 маротаба авариявий тўхталишлар содир бўлгани, шундан 18 таси компрессорлар билан боғлиқ носозликлар эканини танқид қилди.

    Ушбу ҳолатлар оқибатида ишлаб чиқариш жараёнлари тўхтаб, заводга катта миқдорда молиявий зарар етаётгани, тўхталишлар натижасида суюқ углеводородлар йўқотилаётгани, буни олдини олиш учун зудлик билан барча чоралар кўрилиши бўйича вазифаларни белгилаб берди.

    Бошқарув раиси жорий йил биринчи чоракда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни қайта такрорламаслик ҳамда иккинчи чоракда табиий газ қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш, қудуқларни капитал таъмирлаш, бурғилаш ишларини жадаллаштириш мақсадида углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи Азиз Раҳмонов бошчилигида тегишли департамент мутахассисларидан таркиб топган тезкор ишчи гуруҳ ташкил қилиш, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Йиғилиш сўнггида бошқарув раиси нефть базалар фаолиятига алоҳида тўхталар экан, шунча чора-тадбирларнинг амалга оширилишига қарамай, нефть базаларининг раҳбарлари тегишли хулоса чиқармаётгани, ишни тўғри ташкил қилмаётганини айтиб ўтди.

    Нефть базалар томонидан дизель ёнилғисини сотиш кўрсаткичлари жуда ачинарли ҳолатда экани, 2021 йил 1 январь ҳолатига 34,7 миллиард сўмлик дебитор қарздорлик, жумладан, Бухорода 26,5 миллиард сўм ва Жиззахда 8,2 миллиард сўмлик қарздорлик йил давомида яшириб келингани таъкидланди.

    Фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари, жумладан, дебитор қарздорликларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилмаганлиги сабабли Жиззах нефть базасига қарашли Зарбдор филиали директори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    Бошқарув раиси Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан ўрганишлар олиб борилаётганига қарамай, ҳанузгача соҳада талон-тарож ва ўғирликлар бўлаётганини айтиб, бу борада тўпланган ҳужжатлар тегишлилигича прокуратура органларига берилишини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, ўрганишлар натижасида Устюрт бошқармаси тасарруфидаги автотранспорт воситалари асоссиз равишда, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳолда Устюрт бурғилаш бошқармасига 3 ой хизмат кўрсатиб келган. Шунингдек 1 йил давомида носоз ҳолда турган бульдозер транспорт воситасига бириктирилган 2 та ҳайдовчига 65 миллион сўм иш ҳақи тўлангани, Шўртан газ кимё мажмуасида амалда меҳнат фаолиятини олиб бормаётган ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисобланган ва тўлаб келинган. Муборак газни қайта ишлаш заводида ҳайдовчиларнинг меҳнатга буйруқсиз жалб қилингани, ноқонуний йўл варақалари расмийлаштирилгани, Мароқанд нефть базаси Нуробод филиалида 115 минг литр ёки қиймати 663 миллион сўм бўлган маҳсулот камомади аниқланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    13.04.2021, 19:30   Изоҳ (0)   10089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир олийгоҳ ён-атрофидаги камида 5-10 тадан маҳалла учун маънавият маркази ва маданият ўчоғи бўлиши керак»

    13.04.2021, 19:12

    Навоийдаги қамоқхонада «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилгани аниқланди

    13.04.2021, 19:05

    Шавкат Мирзиёев ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди

    13.04.2021, 18:34

    Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарларга йил якунигача 2 миллион нафар ёшларни тўгарак ва мусобақаларга жалб қилиш бўйича топшириқ берди

    13.04.2021, 18:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    13.04.2021, 18:11

    Шавкат Мирзиёев: «‘Ёшлар дафтари’даги ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюдже...

    13.04.2021, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

    Реклама | 25 июн, 18:00

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 19:20

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    Кино | 25 июн, 19:10

    Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.